Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

IX БЎЛИМ. ЖАМИЯТНИНГ БИТИМ
ТУЗИШИДАН МАНФААТДОРЛИК
91-модда. Жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар
92-модда. Жамиятнинг битим тузишидан
манфаатдорлик тўғрисидаги ахборот
93-модда. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган
битимни тузиш тартибига қўйиладиган талаблар
94-модда. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимга
қўйиладиган талабларга риоя этмаслик оқибатлари
91-модда. Жамиятнинг битим
тузишидан манфаатдор шахслар
Жамият кузатув кенгаши аъзоси, жамиятнинг ўзга бошқарув органларидаги мансабдор шахс,
ўзининг тобе (аффилланган) шахси билан биргаликда жамият овоз берувчи акцияларининг
йигирма ва ундан кўпроқ фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар), агар мазкур шахслар,


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
54/66
уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек
уларнинг барча аффилланган шахслари:
жамият тузадиган битимнинг томонларидан бири бўлса ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида
қатнашаётган бўлса;
битимнинг томонларидан бири бўлган ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида қатнашаётган
юридик шахс акцияларининг (улушлари, пайларининг) йигирма ёки ундан ҳам кўпроқ фоизига эга
бўлса;
битимнинг томонларидан бири бўлган ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида қатнашаётган
юридик шахс бошқарув органларининг мансабдор шахси бўлса, улар жамиятнинг битим тузишидан
манфаатдор шахслар деб ҳисобланадилар.
92-модда. Жамиятнинг битим тузишидан
манфаатдорлик тўғрисидаги ахборот
Ушбу Қонуннинг 91-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар:
юридик шахсларга қарашли овоз берувчи акциялар (улушлар, пайлар)нинг йигирма ёки ундан
ортиқ фоизига мустақил тарзда ёки ўзларининг аффилланган шахси (шахслари) билан биргаликда
эга бўлсалар, шу юридик шахслар тўғрисидаги;
юридик шахсларнинг бошқарув органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар, шу юридик шахслар
тўғрисидаги;
тузилаётган ёки тузилиши кутилаётган битимларда манфаатдор шахслар деб топилиши мумкин
бўлса, ўзларига маълум бўлган ана шу битимлар тўғрисидаги ахборотни жамият кузатув кенгаши,
тафтиш комиссияси (тафтишчиси) эътиборига етказишлари шарт.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling