Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
51/66
берилган бўлса, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал
ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан
тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳақлидир.
Кузатув кенгаши жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия
органининг аъзолари, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган
шартномани, агар шартнома тузишда улар жамият уставини қўпол тарзда бузишга йўл қўйган
бўлса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса,
муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият ижроия органининг, бошқарувчи ташкилот ёки
бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ижроия
органининг ваколатларини бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчига ўтказиш тўғрисидаги масала
ўша умумий йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёки ижроия органи раҳбарининг вазифасини
вақтинча бажарувчи шахсни ҳам тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий
йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш
акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлса, ижроия органининг,
бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган
кузатув кенгаши ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш
тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.
87-модда. Жамиятнинг коллегиал
ижроия органи (бошқарув, дирекция)
Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият устави асосида иш юритади.
Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал ижроия органи
мажлисининг баённомаси кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига уларнинг талабига
кўра берилади.
Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтказишни жамиятнинг яккабошчилик
асосидаги ижроия органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил этади, у жамият
номидан барча ҳужжатларни ҳамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини
имзолайди, коллегиал ижроия органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ
ишончномасиз жамият номидан иш юритади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling