"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
53/66
Йирик битимга сабаб бўлган мол-мулк қийматини аниқлаш жамият
кузатув кенгаши томонидан
амалга оширилади.
90-модда. Жамиятнинг мол-мулк олиши
ёки уни тасарруфидан чиқариши билан
боғлиқ йирик битимни тузиш
Қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс
қийматининг йигирма беш фоизидан эллик фоизгачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган
йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан якдиллик билан қабул
қилинади, бунда кузатув кенгашининг таркибдан чиқиб кетган аъзолари овози ҳисобга олинмайди.
Йирик битим тузиш масаласида жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда
йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгаши қарорига мувофиқ
акциядорлар умумий
йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг
эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги
қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: