Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш
Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда
тасдиқлаш ушбу Қонунда ҳамда жамият уставида белгиланган тартибда ақциядорлар умумий
йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади.
17-модда. Жамиятни давлат
рўйхатидан ўтказиш
Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Жамият рўйхатдан ўтиш учун рўйхатга олувчи органга уставни ва қонун ҳужжатларида назарда
тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Давлат корхонасини қайта ташкил этиш йўли билан
тузилган акциядорлик жамияти уставини тақдим этади.
Жамият тузишнинг қонунда белгиланган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга
мувофиқ келмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келади. Жамиятни тузиш
мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши
устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина жамият қайта рўйхатдан ўтказилиши
лозим.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
10/66
Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан узоғи билан олти ойгача
бўлган муддатда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги, кузатув Кенгаши
тўғрисидаги ва ижроия органи тўғрисидаги (тегишинча директор, бошқарув, дирекция,
бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи тўғрисидаги), фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини,
шунингдек акциядорлик жамиятининг кўрсатилган бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул
қилиш тартиботини белгиловчи низомларни тайёрлаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишида
тасдиқлаши шарт.
18-модда. Жамият уставига киритилган ўзгартишлар

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling