Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
Download 186.56 Kb. Pdf ko'rish
|
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 34-модда. Жамиятнинг фондлари ва соф активлари
"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
18/66 Жамиятни таъсис этиш чоғида унинг акцияларига ҳақ тўлаш шакли жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги шартномада (қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорда) ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади. Жамиятни таъсис этиш чоғида акцияга тўланадиган ҳақ сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳоси муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ чиқарилади. Агар жамиятнинг шу йўсинда сотиб олинаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордаги иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳосини баҳоловчи ташкилот баҳолаши керак. Жамият уставида унинг акциялари ва бошқа эгаси ёзилган қимматли қоғозлари ҳақи сифатида топшириладиган мол-мулк турлари чеклаб қўйилиши мумкин. 34-модда. Жамиятнинг фондлари ва соф активлари Жамият уставида назарда тутилган, аммо устав фондининг ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг устав фондида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали ташкил этилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставида назарда тутилади, аммо бу миқдор жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Жамиятнинг захира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича белгиланган тартибда баҳоланади. Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан оз бўлиб чиқса, жамият ўз устав фондини соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши шарт. Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига мувофиқ жамият соф активларининг қиймати ушбу Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган устав фондининг энг кам миқдоридан оз бўлиб чиқса, жамият ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Жамиятнинг устав фондини камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек давлат томонидан ваколат берилган органлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling