Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Акцияларнинг номинал қиймати


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

25-модда. Акцияларнинг номинал қиймати
Акцияларнинг номинал қиймати юз сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
Акция бўлинмасдир.
26-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган
ва эълон қилинган акциялари
Жамиятнинг уставида акциядорлар сотиб олган акцияларнинг (жойлаштирилган акцияларнинг)
сони ва номинал қиймати белгилаб қўйилиши лозим.
Жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли
бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ва номинал қиймати белгиланиши мумкин.
Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган
қоидалар билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг
умумий йиғилишида қабул қилинади.
Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилган тақдирда
эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомалада бўлиши
муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
Жамият ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар эркин айирбошланиши мумкин бўлган акциялар
берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор
қабул қилишга ҳақли эмас.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
15/66
27-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқлари
Акциядорлар:
тегишли акциядорлик жамиятининг акциядорлари реестрига киритилиш;
ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир
қисмини олиш;
акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари
тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки
ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат
ташкилотларига бирлашиш;
қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш
эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш ҳуқуқига эга.
Акциядорлар жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling