Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Акциядорлик жамиятининг акциялари


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

24-модда. Акциядорлик жамиятининг акциялари
Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва
имтиёзли бўлиши мумкин.
Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга
тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси - акциядор деб эътироф этилади.
Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг
умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилганда акцияларга қўйилган
маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир.
Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян
дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.
Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш
тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият уставида белгиланади.
24-1-модда. Олтин акция
"Олтин акция" - айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус
ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки
акциядорлик жамиятларининг давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация
қилинаётганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва
мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
14/66
"Олтин акция" қийматга эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда гаровга қўйилмайди, устав
фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
"Олтин акция" устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш йигирма беш фоиздан
ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий этилиши мумкин. Давлатнинг "олтин акция"дан
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
"Олтин акция" акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (бундан
буён матнда давлат вакили деб юритилади) тайинлаш воситасида реализация қилинади. Давлат
вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида ушбу Қонуннинг
65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи-тўртинчи, еттинчи, саккизинчи, ўн саккизинчи, ўн
тўққизинчи хатбошиларида, шунингдек 82-моддаси биринчи қисмининг еттинчи, йигирма иккинчи-
йигирма тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича вето қўйиш ҳуқуқи билан
мажбурий тартибда иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма шаклда
амалга оширилади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling