Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
17/66
акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли. Муайян
турдаги кумулятив имтиёзли акцияларнинг эгаси бўлмиш акциядорларнинг акциядорлар умумий
йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича жамғарилиб қолган барча дивидендлар
тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан бошлаб тўхтатилади.
Агар жамият уставида муайян турдаги имтиёзли акцияларни одатдаги акцияларга айирбошлаш
мумкинлиги назарда тутилган бўлса, жамият устави бу турдаги имтиёзли акциялар бўйича овоз
бериш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин. Бунда ана шундай имтиёзли акция эгаси ўзига қарашли
имтиёзли акция айирбошланиши мумкин бўлган одатдаги акциялар бўйича овозлар сонидан ошиб
кетмайдиган миқдорда овозларга эга бўлади.
30-модда. Акцияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши
Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви
белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган
ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
32-модда. Жамиятнинг облигациялари
ва бошқа қимматли қоғозлари
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни жамият ўз
уставига мувофиқ жойлаштиришга ҳақли.
Ёпиқ акциядорлик жамияти облигацияларни жойлаштиришга ҳақли эмас.
33-модда. Жамиятнинг акциялари ва
бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш
Жамиятни таъсис этишда жойлаштириладиган акцияларга жамият давлат рўйхатидан ўтказилган
санадан эътиборан кўпи билан бир йил ичида муассислар томонидан ҳақ тўланиши лозим. Мазкур
муддат ўтганидан кейин муассислар томонидан ҳақи тўланмаган акциялар бекор қилиниши керак.
Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган
жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.
Жамият уставида акциялар ҳақини тўлаш мажбуриятини бажармаганлик учун неустойка (жарима,
пеня) ундириш назарда тутилиши мумкин.
Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда
баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади .



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling