Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

37-модда. Акцияларнинг
жойлаштириш баҳоси
Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади.
Жамиятни таъсис этиш вақтида унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан
акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Жамият қуйидаги ҳолларда акцияларни уларнинг бозор қийматидан арзонроқ нархда
жойлаштиришга ҳақли:
жамиятнинг қўшимча оддий акциялари оддий акциялар эгалари бўлган акциядорларга
жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан паст бўлмаган
нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарган ҳолларда;
қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи
билан бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик
ҳақи миқдорида арзон бўлганида.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
21/66
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда акциялар уларнинг номинал қиймати
бўйича жойлаштирилади ва бу ҳол эмиссия маълумотномасида қайд қилинади.
37-1-модда. Акциядорлик жамиятларига
ўзгартирилаётган давлат корхоналари меҳнат
жамоалари аъзолари томонидан акцияларни олиниши
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда корхона меҳнат жамоаси аъзолари
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциялар қиймати ҳақини тўлаб устав фондидаги
тегишли улушдан акциялар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
38-модда. Акцияларга айирбошланадиган
қимматли қоғозларнинг жойлаштириш баҳоси
Жамият акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни уларнинг бозор қиймати бўйича
жойлаштиради, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
одатдаги акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар одатдаги акцияларнинг эгалари
бўлмиш акциядорларга жойлаштирилганда, агар улар бундай қимматли қоғозларни бозор
қийматининг тўқсон фоизидан кам бўлмаган нархларда сотиб олишдан иборат имтиёзли
ҳуқуқларини рўёбга чиқарсалар;
акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар воситачи иштирокида жойлаштирилиб,
уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи билан бундай қимматли қоғозларни жойлаштириш баҳосига
нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлиши.
Ушбу модданинг қоидалари муомаладан чиқариш шартлари номинал қийматини тўлашни ёки
акцияга айирбошлашни назарда тутувчи облигацияларни жамият томонидан жойлаштиришга
нисбатан татбиқ этилмайди.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling