Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

йиғилишининг ваколатлари
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини
тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил этиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини
тасдиқлаш;
жамият кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг
ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;
жамиятнинг устав фондини камайтириш;
ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
агар жамият уставига кўра жамият ижроия органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо),
унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш жамият кузатув кенгашининг ваколатларига
киритилмаган бўлса, ана шу масалаларни ҳал қилиш;
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини
муддатидан илгари тўхтатиш;
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига
тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва
зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
жамият кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, жамиятни
бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир
ҳисоботларини эшитиш;


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
36/66
акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг
имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида ушбу Қонуннинг 39-моддасида назарда тутилган
қарорни қабул қилиш;
умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;
ушбу Қонуннинг 90-моддасида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва
мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш; ушбу Қонунда назарда
тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун
жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар жамиятнинг
кузатув кенгаши ҳал этиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидагилар бундан мустасно:
ушбу Қонуннинг 16 ва 21-моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав фондини кўпайтириш
билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
ушбу Қонуннинг 86-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги
ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки
бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги
масалани ҳал этиш;
ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисми ўн биринчи хатбошисига мувофиқ йиллик бизнес-
режани тасдиқлаш.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling