Мавзу: Бизнес ҳуқуқига кириш Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари Мавзу режаси


Download 0.73 Mb.
Sana29.01.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1139502
Bog'liq
2 5456361572785984489

Мавзу: Бизнес ҳуқуқига кириш


Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари

Мавзу режаси:

  • Тадбиркорлик (бизнес) – бу нима?
    • Тадбиркорлик ҳуқуқининг тушунчаси, предмети ва принциплари
    • Тадбиркорлик ҳуқуқининг манбалари
    • Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар

“Game Theory” in Economics

“Game Theory” in Economics

  • Бозор – товар олди-сотдиси, хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) ва ресурслар алмашиш учун иқтисодий макон (Place of Game).
  • Бизнес ҳуқуқи – бозорда ҳаракатланиш қоидалари (Rule of Game)ни белгилайди.
  • Мазкур қоида доирасидан ташқари чиққан иштирокчилар (фуқаролик, маъмурий, молиявий ёки жиноий) жавобгарликка тортилади.

Бизнес ҳуқуқи концепцияси

Бизнес ҳуқуқининг аҳамияти

  • Амалий ҳаёт ва профессионал касб доирасида
    • Тадбиркордан ҳуқуқий саволлар
  • Республика миқёсида
    • Ўзбекистонда 2019 йилда 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
  • Халқаро миқёсда
    • Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» (Doing Business 2020) йиллик рейтингида Ўзбекистон 2019 йил якунлари бўйича 100 балдан 69,9 балл тўплаб, 190 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингга нисбатан мамлакат 76-ўриндан 7-ўринга кўтарилди.

Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси ва белгилари

  • Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
  • Белгилари:

  • Давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъекти томонидан
  • Қонун доирасида даромад олиш
  • Таваккалчилик
  • Мулкий жавобгарлик
  • Ташаббускорлик

Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва предмети

Бизнес ҳуқуқи

  • Тадбиркорлик ҳуқуқи
    • “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб, тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир” Амир Темур
  • Business Law

Тижорат ҳуқуқи

  • Савдо ҳуқуқи
  • Тижорат
    • Тожир (савдогар, араб)
  • Commercial Law
      • Merchant (Савдогар, Буюк Британия, Ўрта асрлар)

Бизнес ҳуқуқи – (1) тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, (2) тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатлар, (3) давлатнинг иқтисодиётга раҳбарлик қилиш чора-тадбирларини белгиловчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидан иборатдир.

Бизнес ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи:


Фуқаролик ҳуқуқи
Маъмурий ҳуқуқ
Меҳнат ҳуқуқи
Молия ҳуқуқи
мулкий муносабатларни ҳамда мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатларни тартибга солиш ва мустаҳкамлашга қаратилган
маъмуриятнинг буйруқ ҳамда ижро фаолияти билан, яъни ҳокимият ва итоат этиш, бир бирига буйсиниш соҳасидаги фаолият билан боғлиқ муносабатдир
молия бюджети кирим-чиқими (давлат даромадини сарфлаш ва ташкил этиш давлат режаси) билан боғлиқ муносабатлар ташкил этади
иш берувчи билан ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида муносабатларини, ички тартиб қоидаларини, иш режимини тартибга солади

Бизнес ҳуқуқининг асосий принциплари


иқтисодий фаолият эркинлиги
қонунийлик
тадбиркорлик субъектларининг тенглиги
иқтисодий манфаатларии ҳимоя қилиш
бозор инфратузилмасини шакллантириш
ўзаро эркин рақобат
нархларни эркинлаштириш
давлатнинг таъсир этиши

Бизнес ҳуқуқининг манбалари

Бизнес ҳуқуқининг манбаи – бу тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келадиган тадбиркорлик фаолиятига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа иш муомала одатларидир.

Норматив ҳуқуқий манбалар:

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
  • Қонунлар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги)
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари
  • Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни фармонлар, қарорлар ва фармойишлар
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
  • Вазирликлар ва давлат қўмиталари, агентликларнинг ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатлари
  • Норматив тусга эга бўлмаган манбалар:

  • Иш муомаласи одатлари
  • Олий суд Пленуми қарорлари
  • Илмий шарҳлар ва доктриналар

Бизнес ҳуқуқий муносабатлар

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш ҳамда уни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган, тадбиркорлик хуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир.

Тадбиркорлик ҳуқуқи фанида тадбиркорлик муносабатлари асосан уч гуруҳга ажратилади.


тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш билан боғлиқ
тадбиркорлик субъектларининг бошқа субъектлар билан боғлиқ ва уни бошқариш муносабатлари
тадбиркорлик субъектининг ички муносабатлари
Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling