Акциз солиғининг давлат бюджет даромадларини оширишдаги ахамияти


Download 299.19 Kb.
bet1/2
Sana05.04.2023
Hajmi299.19 Kb.
#1275805
  1   2

Акциз солиғининг давлат бюджет даромадларини оширишдаги ахамияти
Эрназаров Н.Э - СамИСИ мустақил тадқиқотчиси
Самандаров Ш.Ф. - СамИСИ 3-босқич талабаси


Аннотация: Мақолада акциз солиғининг давлат бюджет даромадларини оширишдаги ахамияти, солиқ тизимидаги иқтисодий ислоҳатларнинг амалга ошириш билан давлат бюджетининг даромадларини оширишда солиқларнинг ролини бошқариш амалиётини зарурлиги, моҳияти ва омиллари, мақсади, вазифалари ва муаммолари тадқиқ этилган.
Калит сўзлар: солиқлар ва солиққа тортиш, эгри солиқлар, акциз солиғи, акцизости маҳсулотлар, акцизости товарларни солиққа тортиш амалиёти.
Аннотация:В статье рассматривается значение акцизного налога в увеличении доходов государственного бюджета, необходимость практики управления ролью налогов в увеличении доходов государственного бюджета путем проведения экономических реформ в налоговой системе, сущность и факторы, цели, задачи и проблемы.
Ключевые слова: налоги и налогообложение, косвенные налоги, акцизный сбор, подакцизные товары, практика налогообложения подакцизных товаров.
Абстракт: The article discusses the importance of excise tax in increasing state budget revenues, the need for the practice of managing the role of taxes in increasing state budget revenues through economic reforms in the tax system, the essence and factors, goals, objectives and problems.
Кей вордс: taxes and taxation, indirect taxes, excise duty, excisable goods, practice of taxation of excisable goods.

Бугунги иқтисодиётнинг жадалик билан ривожланаётган даврда солиқ тизими ёки солиқ тизимига тегишли қонунчиликдаги ислоҳатларга дуч келамиз. Ушбу тизимнинг ҳам ўзига хок булган хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси давлат бюджети даромадларини шакллантиришга хизмат қилади. Эгри солиқ турларидан бири бўлган акциз солиғидир. Акциз солиғи (франс. accise – қирқиб олмоқ) – кенг истеъмол товарлари, энг муҳим хом ашёларга, шунингдек хизматлар учун давлат томонидан солинадиган қўшимча солиқ тури. Муайян товарлар нархига, кўрсатилган хизмат ҳақига қўшимча устама солиқ сифатида қўшилади ва уни тўловчилар бевосита ҳаридорлар ҳисобланади1. Мамлакат ичида истеьмол товарлари ишлаб чиқариш вақтида кириб келаётган турли хил тамаки, таркибида сипирт, алкагол бўлган ва таркибида этанол 0.5% юқори бўлган товарлар нархига ёки хизматлар тарифига киритилади ва шу билан истеъмолчи томонидан ҳақиқатда тўланади. Акциз тўланадиган товарларни чакана савдода сотишда акциз солиғи миқдори ажратилмайди. Бунинг оқибатида турли хил кўринишдаги касаликлар юзага келмоқда. Мисол тариқасида буйрак саратони ва саратон касалик кабилардир. Аҳолида солиғини мустаҳкамлаш ва турли хил касалилларни олдини олиш мақсадида дунё миқиёсида турли хил кўринишдаги чора тадбирлар кўрилмоқда.


Юқорида келтирлган давлатлар тамаки ва сипиртли ичимликлар энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар ҳисобланади. Ҳар қайси давлатда ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ ҳолда акциз соғлиғини қоллаш жорий қилинган.
Давлатларнинг солиқ кодекси ёки солиқ қонуни доирасига киритилган. Акциз солиғи Ирландияда - 1 литр мутлақ спирт учун 42,284 дан 61,645 эврогача, энг ками - Греция, Испания, Германия, Болгария, Чехия, Люксембург, Венгрия, Австрия, Португалия, Руминия, Словения, Словакияда, Италия, Хорватия, Малта ва Кипрда. Айтиш жоиски, кўпчилик Эвропа мамлакатларида шароб учун акциз солиғи йўқ. Этил спиртига энг катта акциз солиғи Швецияда - 1 литр мутлақ спирт учун 597.7 эвро, энг ками Болгарияда - 56.2 эвро,2 тўлаш жорий қилинган, бу каби қатий тизим аҳоли ўртасида сипиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини олдини олишга қаратилган.
Акцизлар солиғи, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни сифат жиҳатидан тартибга солиш, шунингдек, мамлакат бюджетини тўлдириш учун ишлатилади. Миллий иқтисодиётнинг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш муносабати билан импорт қилинадиган товарларга ҳам акциз солиғи солинади. Солиқларнинг тартибга солиш функцияси бу жараён учун жавобгардир. Шу ўринда айтиш жоизки акциз солиғини давлат бюджет даромадларини оширишда муҳим аҳамият касб этиб бугунги кунда ўрганиш долзарб булган масалалардан биридир.
Акциз солиғи умуман олганда эгри солиқларнинг назарий жиҳатлари хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Эгри солиқлар хусусан акциз солиғининг давлат бюджет даромадларида ўрнини турли олимлар ҳар хил қарашлар ва фикрлар бериб ўтган. Хусусан. А.В.Вахобов, А.С.Жўраевлар акциз солиғининг иқтисодий мохияти ва ахамиятини назарий жихатдан ёритиб берган3.
Турсунова М.Р - акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва вужудга келиши, солиқ элементлари: солиқ тўловчилар, объекти, базаси, ставкалар, имтиёзлар, муддатлар, акциз солиғи тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга ошириш, акциз солиғи тўланадиган товарлар экспортини тасдиқлаш, акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, солиқдан чегирма, ҳисоб-китобни тақдим этиш тартиби, солиқ тўлаш тартиби, акциз солиғи тўланадиган товарларни акциз маркалари билан тамғалаш, акциз солиғини ундириш амалиётидаги мавжуд муаммоларни4 ёритиб берган.
А.С.Жўраев, Ғ. А.Сафаров, О.Р.Мелиевлар - солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммалаштириш самарали давлат иқтисодий сиёсатини олиб боришга, хусусан молиявий тизимни ривожланишга ёрдам беради. Иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджетини шакилантриш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи усули ҳисобланади5.
Замонавий мамлакатлар давлат бюджети учун акцизлар муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Кўпгина товарларга акциз солиғи миқдори уларнинг нархининг яримига, баъзан эса 2/3 қисмига этади. Ҳозирги кунда тамаки ва сипиртли ичимликлар истеъмолига бўлган талаб йилдан йилда ортиб бормоқда. Бу кўрсатгичларни нафақат мамлакатимиз бюджет даромадлари таркибидаги улушини кузатишимиз мумкин.

Download 299.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling