Акрам исмоилов


Иссиқлашнинг иккинчи белгиси


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Иссиқлашнинг иккинчи белгиси терлаш натижасида инсон 
организмининг кўп миқдорда туз йўқотиши натижасида келиб чиқади. Бу 
ҳолат тери ҳужайраларида тузнинг камайиши туфайли, терининг сувни 
ушлаб қолиш қобилияти сусайганлигидан келиб чиқади. Ичилаётган сув 
тинмай тер бўлиб чиқиб кетганлиги сабабли, организм кучли чанқоклик 
сезади, ичилган сувнинг тезда чиқиб кетиши чанқоқни яна кучайтиради ва 
бу сув билан заҳарланиш ҳолатини вужудга келтириши мумкин. Бунда 
организмнинг пайларида қалтираш пайдо бўлади, кучли терлаш ва 
қоннинг қуюқлашиши кузатилади. Бу ҳолат қалтираш касаллиги деб 
юритилади. Кейин иссиқ уриш вужудга келади, тана қарорати 40—41°С га 
кўтарилиб, одам ҳушини йўқотади ва қон томирларининг уриши 
кучсизлашади. Бу вақтда организмдан тер чиқиш бутунлай тўхтайди. 
Қалтираш касали ва иссиқ уриш ўлим билан тугаши мумкин. 


63 
Ташқи асаб тизимларининг совуқ уриши натижасида суякларда 
радикулит, оёқ-қўл ва бел бўғинларида ҳамда пайларда ревматизм 
касаллиги, шунингдек плеврит, бронхит ва бошқа шамоллаш билан боғлиқ 
бўлган юқумли касалликлар келиб чиқиши мумкин. 
Одам организмига совуқнинг, айниқса, ҳаво ҳаракатининг 
таъсири кучли бўлиб, ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлган вақтда бу 
яққол намоён бўлади.
Чунки совуқ ҳароратдаги нам ҳаво иссиқликни яхши ўтказади ва 
ҳаво алмашиш (конвекция) орқали иссиқлик йўқотишни кучайтиради. 
 
6.2. Ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник меъёрлари 
Ишлаб чикариш микроиқлими меъёрлари меҳнат ҳавфсизлиги 
стандартлари тизими "Иш зонаси микроиқлими" (ГОСТ 12.1- 005-76) га 
асосан белгиланган. Улар гигиеник, техник ва иқтисодий негизларга 
асосланган. Корхоналардаги хоналар, йил фасллари ва иш тоифасига 
қараб, улардаги ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракатининг иш 
жойлари учун рухсат этилган меъёрлари белгиланган. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling