Акрам исмоилов
Корхонада яхши муҳитнинг яралиши
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар бир кишининг ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш
Корхонада яхши муҳитнинг яралиши. - Бу ҳам меҳнат
самарадорлигини ошириш учун энг муҳим омиллардан биридир. Чунки ҳар бир киши маънавий жиҳатдан мустақил. У меҳнат жамоасида ўз ўрнига, мавқеига эга бўлишни хоҳлайди. Шу туфайли ҳар бир шахс ўз ўрнида етарли даражада объектив равишда баҳоланиши лозим. Унинг иззат обруйи ўз ўрнига қўйилиши керак. Корхонанинг умумий маваффақияти учун шу корхонада ишлаётган бирорта киши ўзини ортиқча ёки жамоадан четда ҳис қилмаслиги керак. Жамоадан ҳамманинг, яъни фаррошдан тортиб то бошлиққа қадар ўз ўрни бор. Ҳамма ўз ўрнида қилган меҳнати натижасига қараб муносиб баҳоланиши лозим. Режали иқтисодиётда амал қилган жуда кўп маъмурий буйруқбозлик усуллари бозор иқтисодиёти учун ёт унсурлардир. Кишилар тазйиқ билан, мажбур бўлиб ишламаслиги керак. Уларда ишлаш учун ички туйғулар, имкониятлар ишга тушиб меҳнат қилиш ихтиёрий эҳтиёжга айланиши лозим. Бунга ўз-ўзидан эришиб қолинмайди, балки инсонга жуда катта эътибор бериш билан эришиши мумкин. Бу ҳолат кўп ҳолда ортиқча капитал талаб қилмаса-да, лекин кўп самара, наф келтириши мумкин бўлган тадбирдир. Бошлиқнинг овози кўтарилган жойда ишнинг самараси пасайиши, унинг овози мулойим бўлган жойда иш жадаллашиши мумкин. Мулойимлик яхши рағбатлантирувчи тадбирлар билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир меҳнат қилаётган киши энг аввало ўзи учун, ўз манфаати учун меҳнат қилаётганлигини ҳис қилиши керак. Шундагина унинг меҳнати эҳтиёжга айланади. Меҳнаткаш режанинг бошқарилиши учун ёки раҳбарнинг обрўсининг ортиши учун ишлаётганлигини ҳис қилиб ишласа, биров учун ишлаётгандек бўлади. Ҳар бир кишининг ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш.- Бу борада маънавий-руҳий муҳитнинг яратилиши алоҳида аҳамиятга эга. 59 Чунки бу омиллар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Ҳар бир кишига ўзининг меҳнати билан жамоанинг умумий муваффақиятига озми-кўпми ҳисса қўшади. Шу жиҳатдан у ўзи ишлаётган меҳнат жамоасида ўз ўрним бор, деб ҳис қилади. Одамларда шаклланган шу туйғуни поймол қилмаслик керак. Шунингдек, у жамоанинг муваффақияти бевосита унга боғлиқ эканлигини ва ўзининг жамиятга, жамоага кераклигини ҳис қилади. Бундай ҳис-туйғу билан боғлиқ меҳнат мотивацияси унинг самарали, унумли ишлаши учун асос бўлади. Ҳар бир кишида шу корхонанинг эгаси, хўжайини ва унинг бу ерда зарур эканлигини ҳис қилишни таъминлаш керак. Ишлаганига қараб, яъни иш натижасининг ҳажмига қараб иш ҳақини ошириб бориш, йил охирида олинган фойданинг бир қисмини дивиденд тариқасида бўлиб бериш орқали эришилади. Бу туйғу ҳар бир хизматчида шу хўжалик мулкини сақлашга, тежамли бўлишга, йилни кўпроқ фойда билан якунлашга даъват этади. Шунингдек, ҳар бир киши самарали меҳнат қилишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб ходимнинг меҳнат мотивацияси шакли, турлари ва омиллари жуда кўп эканлигига амин бўласан. Унинг жуда кўп омиллари борки уларнинг сонини аниқ вазиятдан келиб чиқиб кўпайтириш ёки камайтириш мумкин. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling