Акрам исмоилов
Меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминлаш
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий таъминлаш
1.2. Меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнатни, атроф- муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий асосланган стандартлари, қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиб, қабул қилиш орқали ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини белгилайди, шунингдек меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликларининг олдини олишга оид давлатнинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва молиявий таъминлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади. Шунга кўра вазирликлар ва идоралар тегишли касаба уюшмаси идоралари билан келишилган ҳолда меҳнат шароитларини яхшилашга оид тармоқ дастурларини ишлаб чиқадилар ва молиявий таъминлайдилар. Корхона маъмурияти, ёлловчи, мулкдор ёхуд улар ваколат берган бошқарув идораси корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоида ва меъёрларининг талаблари, шунингдек жамоа шартномасида кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди. Корхоналарнинг ходимлари республиканинг тегишли қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари, жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрий талабларига риоя этишлари талаб қилинди. Молиявий таъминлаш - давлат томонидан, шунингдек мулк шаклидан катьий назар жамоат бирлашмалари, корхоналарнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш учун тегишли бюджетлардан алоҳида қайд билан ажратиладиган маблағлар (республика ва маҳаллий), бошқарув ҳамда назорат идораларини сақлаш учун фойдаланилади. Ҳар бир корхона меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур маблағларни жамоа шартномасида 10 белгиланадиган миқдорда ажратади. Корхона ходимлари ана шу мақсадлар учун қандайдир қўшимча чиқим қилмайдилар. Корхоналар ўзининг хўжалик, тижорат, ташқи иқгисодий ва бошқа фаолиятидан келадиган фойда (даромад), шунингдек бошқа манбалар ҳисобига меҳнатни муҳофаза қилишнинг марказлаштирилган жамғармаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасига қаратиладиган фойдага солиқ солинмаслиги қонунда белгилаб қўйилганлиги учун ҳам меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағларни бошқа мақсадларга ишлатиб бўлмайди. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling