Акрам исмоилов


Меҳнатни муҳофаза килиш бўйича белгиланган тартибда


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Меҳнатни муҳофаза килиш бўйича белгиланган тартибда 
ўқимаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган 
шахсларни қонун доирасида ишга олинмайди. Чунки иш жараёнида 
хавфсизлик бўйича тўлиқ йўриқномадан ўтмаган янги ходимлар 
меҳнат фаолиятида турли хил жабрланишлар содир этиши мумкин. 
Ходимлар ўз иш жойларидаги меҳнат шароитларининг аҳволи ва 
муҳофаза қилиниши, бунда лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, 
имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида маълумот талаб қилиниши кўзда 
тутилган. 
Ходимларнинг айрим тоифалари (хотин қизлар, ёшлар, меҳнат 
қобилияти чекланган шахслар), шунингдек мехнатнинг оғир ва зарарли 
шароитларида ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш 
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. 
 
1.4. Меҳнатни муҳофаза қилиш назорати 
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёри, шунингдек 
меҳнат қилиш қонуниятларининг бажарилишини таъминловчи умумий ва 
махсус давлат назорат ташкилотлари мавжуд. 
Меҳнатни муҳофаза қилишдаги давлат бошқаруви - бу меҳнат 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат 
қилиш бўлиб, улар қуйидагилардир: 
- давлат органларининг махсус вакиллари томонидан белгиланган 
инспекциялар; 
- касаба уюшмалари ҳамда улардаги меҳнат ҳуқуқи ва техника 
бўйича инспекциялар. 
Давлат органи сифатида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ 
ва бир хил ижро этилиши устидан назорат прокуратура томонидан амалга 
оширилади. Прокуратура ходимлари қонунларга риоя қилинаётганликни 
меҳнаткашларнинг арзлари асосида ёки корхона ва айрим шахсларнинг 


13 
хабарлари асосида, мехнатни муҳофаза қилиш талаблари тўла 
бажарилаётганлигини текшириш йўли билан амалга оширадилар. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling