Янги карантин талаблари амалда бўлганда ходимлар фаолиятини қандай йўлга қЎямиз


Download 47 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi47 Kb.
#1172536
Bog'liq
COVID-19


ЯНГИ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ АМАЛДА БЎЛГАНДА ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЯМИЗ? (ҚЎШИМЧА ТАВСИЯЛАР – 1-қисм)

✔Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:


➖ карантин даврида иш берувчилар ходимларни, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкинлиги белгиланди.

✔Бундан ташқари, Республика Махсус комиссия қарорига асосан:


➖ 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

✔Меҳнат кодексининг 18-моддаси мазмунига кўра:


➖ айрим объектив омиллар сабабли айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланиши мумкин.

✔Меҳнат кодексининг 174-моддасига биноан:


➖ корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.

️ Юқоридаги нормалар айни карантин вақтида ходимларнинг меҳнат фаолиятини тўғри йўлга қўйиш учун асосдир. Бунинг учун биринчи навбатда, корхона раҳбарининг алоҳида махсус буйруғи (қарори ёки фармойиши) қабул қилиниши керак.❗️


📌 Мазкур буйруққа асосан, карантин вақтидаги ходимлар кейинги яқин даврдаги фаолияти жаҳатидан масалан, қуйидаги 4та тоифага ажратилиши мумкин.


1. Меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар;
2. Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар;
3. Масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар;
4. Меҳнат фаолиятини давом эттирадиган ходимлар.

📌 Ушбу буйруққа мувофиқ, коронавирус эпидемияси ва карантин чоралари жорий этилганлиги сабабли ходимлар юқоридаги тоифалардан келиб чиқиб, йиллик меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланмаган таътилга кетиши, масофадан – уйда туриб ишлаш режимига ўтиши ҳамда айрим ходимларнинг ўз иш фаолиятини давом эттириши белгилаб қўйилади.


📌 Буйруқда коронавирус эпедемияси шароити МКнинг 18-моддасига мувофиқ алоҳида объектив омил сифатида қайд этилиб, корхонанинг Ички меҳнат тартиби қоидаларига “масофадан туриб ишлаш, уй режимида ишлаш, бундай иш режимларидаги иш учун иш ҳақи тўлаш” каби масалаларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳам кўрсатилади. Айни вақтда бу ўзгартиришлар илова сифатида шу буйруқнинг ўзи билан тасдиқлангани ҳам маъқул.


📌 Буйруқда МКнинг 148-моддасига асосан меҳнат таътилига кетадиган ходимларга таътилга кетиш олдидан ўртача олик иш ҳақи тўловлари тўланиши белгиланади ва бу вазифа бухгалтерия зиммасига юклатилади.


📌 Буйруқда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга кетадиган ходимлар масаласида, уларга ҳозирча 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга иш ҳақи сақланмаган таътиллар берилишини қайд этиш тавсия этилади.


📌 Буйруқда ишда қоладиган ходимларга, таътилларга кетадиган ходимларнинг вазифалари улар зиммасига тушишини ҳисобга олиб, МКнинг 160-моддасига асосан бажарган иш хажмига мос равишда иш ҳақи тўлаш, масалан, қўшимча тўловлар тўлаш масаласи ҳам кўрсатилади.


📌 Буйруқда заруратдан келиб чиқиб, масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимларни иш қуроллари (компьютер ва интернетга уланиш) билан таъминлаш, уларга иш қуролларини моддий жавобгарлик асосида бириктириш масаласи қайд этилади.


📌 Мазкур буйруқ билан масофавий – уй режимига ўтказиладиган ходимлар ҳамда ўз меҳнат фаолиятини корхонада туриб давом эттирадиган ходимлар рўйҳатини тасдиқласа бўлади, яъни ушбу икки тоифадаги ходимларнинг масаласи (уларнинг ФИШ ва лавозими қайд этилган рўйҳатни – илова)ни ушбу буйруқнинг ўзи билан белгилаб олиш мумкин.


📌 Бироқ, йиллик меҳнат таътилига ва иш ҳақи сақланмаган таътилга кетадиган ходимлар бўйича ҳар бир ходим учун алоҳида буйруқ ёки бири нечта параграфлар (ҳар бир ходим учун алоҳида параграф)дан иборат бўлган – йиллик меҳнат таътили бўйича алоҳида, иш ҳақи сақланмаган таътил бўйича алоҳида буйруқ расмийлаштириш тавсия этилади.


📌 Иш берувчининг ушбу буйруғи корхонанинг Касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳам имзолангани маъқул (Чунки, бу МКнинг 174-моддаси талабидир).


ЯНГИ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ АМАЛДА БЎЛГАНДА ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЯМИЗ? (ҚЎШИМЧА ТАВСИЯЛАР – 2-қисм)


✔Коронавирус пандемияси ва жорий қилинган карантин чоралари муносабати билан ходимларни:


1. Меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар;


2. Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар;
3. Масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар;
4. Меҳнат фаолиятини давом эттирадиган ходимларга ажратиб олиш ҳақида фикр билдирдик.

Бу борада ходимларимизни хавфли вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, эрта-индин амалга оширадиган ҳаракатларимизни асосий ва қўшимча буйруқлар ҳамда бошқа керакли ҳужжатлар асосида ташкил қиламиз.


️ Ҳозир керакли бўлган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлардан ворд файли шаклида намуналар тақдим этаман.


Албатта, бу буйруқлар ва бошқа намуналар кимнидир қониқтириш баробарида яна кимларнидир қаноатлантирмаслиги мумкин.


️ Шу учун мутахассисларга айтмоқчиманки, бу намуналарни бемалол, ўзингизнинг корхонангиз иш юритиш услубига мослаштириб, мавжуд меҳнат қонуничилиги ва ички локал ҳужжатлар (жамоа шартномалари ва бошқа ҳужжатлар)ингиздан келиб чиқиб, такомиллаштириб олишингиз мумкин.


✔Унутмайлик, амалдаги Меҳнат кодексининг 4-моддасига мувофиқ:


➖ ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади;


➖ қонунлардагига нисбатан ҚЎШИМЧА МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ВА КАФОЛАТЛАРИ БОШҚА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН ШАРТНОМА ЙЎСИНИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.


️ Яъни, айни карантин вақтида меҳнат тўғрисидаги қонунлардагига қараганда қўшимча имтиёзлар (қўшимча таътиллар ва бошқалар) корхонанинг жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномалари билан белгилаб қўйилиши мумкин.


Айтмоқчи, масофавий иш ва уй шароитидаги ишлар бўйича алоҳида тартибда буйруқ расмийлаштириш керак деган хулосага келдик.


Чунки, бу ҳолат вақтинча бўлсада, меҳнат шартларини ўзгариши билан боғлиқ бўлмоқда.




Шу сабабли, бу бўйича ҳам икки хил турдаги буйруқлар намуналарини тақдим этдик.
Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling