Акрам исмоилов


тортиш мақсадида текшириш органларига жўнатиши ҳам киради


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

тортиш мақсадида текшириш органларига жўнатиши ҳам киради. 
Касаба уюшмасининг техник назоратчиси янги ускуналар ҳамда янги 
корхоналарни қабул қилиш ва фойдаланиш учун топшириш давлат 
комиссиясининг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у меҳнатни муҳофаза 
қилиш номенклатура чора-тадбирларининг амалга оширилишини кузатиб 
боради. 
Санитария назорати. Давлат санитария назорати Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология 


14 
хизматлари орқали амалга оширилади. Санитар назоратининг асосий 
вазифаси ташқи муҳитнинг (сув ҳавзалари, тупроқ, атмосфера) 
саноат чиқиндилари билан ифлосланмаслигини кузатиб бориш
шунингдек саноат корхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини ва 
касб касалликларининг келиб чиқмаслик чора-тадбирларини амалга 
оширишдан иборатдир. 
Энергетика назорати. Энергетика ва электрлаштириш саноати 
вазирлиги томонидан амалга оширилади. Уларнинг асосий вазифаси 
электр ва иссиқлик курилмаларидан тўғри фойдаланишни кузатиш 
ҳамда уларнинг хавфсиз ишлатилишини таьминлаш борасидаги чора-
тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилишдан иборат. 
Назорат 
вазифаларини 
амалга 
ошириш, 
йўл 
қўйилган 
камчиликларни тузатиш ҳамда айбдорларга жазо чораларини белгилаш 
мақсадида юқорида кўрсатилган назорат ташкилотлари қуйидаги 
ҳуқуқларга эгадирлар: 
1. Куннинг ҳоҳлаган вақтида корхона майдонига ҳеч қандай 
қаршиликсиз кириш, ҳоҳлаган қисмини кўздан кечириш. 
2. Маъмурият ва ходимлардан меҳнатни муҳофаза қилишга, 
уларнинг меҳнат шароитини яхшилашга тааллуқли бўлган ҳужжат, 
маълумотнома ва бошқа материалларни талаб қилиб олиш, камчиликларга 
йўл қўйилган тақдирда уларга маъмурият ходимларининг эътибор 
беришларини талаб қилиш. 
3. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларини бажаришда 
йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун маъмурият ва баъзи бир 
раҳбар шахсларга кўрсатмалар бериш ҳамда уларни бартараф қилиш 
муддатларини белгилаш. 
4. Иш олиб борилаётган жойларда ходимларнинг ҳаёти учун 
хавфли бўлган омиллар, айрим машина ва механизмлардан жароҳатланиш 
ёки шу чегарада ишлаш натижасида ходим бирор касб касаллигига 
чалиниб қолиши эҳтимоли бўлса, ишни тўхтатиши, агар зарурат туғилса, 
ҳатто иш олиб бораётган корхонанинг ишини тўхтатиши мумкин. 
5. Меҳнат қонунларини, ҳавфсизлик техникаси ҳамда саноат 
санитария мезон - қоидаларини бузган ва жамоа битимида кўрсатилган иш 
шароитини соғломлаштириш чора-тадбирларини ўз вақтида бажармаган 
маъмурият ходимларини жавобгарликка тортиш. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling