Акрам исмоилов


материаллардан фойдаланиш натижасида иш шароитининг


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

материаллардан фойдаланиш натижасида иш шароитининг 
ўзгариши муносабати билан ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини 
сақлаш борасидаги билимлари етишмаган ҳолларда ўтказилади. 
Бундан ташқари, баъзи бир ходимлар томонидан хавфли иш усулларидан 
фойдаланилса, меҳнат интизоми ёки хавфсизлик техникаси қоидалари 
бузилса ёки ишчи ишлаётган жойидан бирор сабаб билан (масалан, 
касаллик, таътил) узилиш рўй берса, шунингдек, иш жойларида касб 
касалликлари ва бахтсиз ходисалар рўй берса, йўриқнома ўтказилади. 
Ўхшаш корхонада ҳалокат сабабли бахтсиз ҳодиса рўй берганлиги ҳақида 
хабар эшитилгандан кейин ҳам режадан ташқари йўриқнома ўтказилади. 
Кундалик йўриқнома. Кундалик рухсатнома билан бажариладиган 
хавфли ишлар учун иш бошлашдан олдин ўтказилади. Бу йўриқнома 
ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот кундалик рухсатномага ёзиб 
қўйилади. 
Корхоналарда мехнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғиб 
қилиш ва хавфсизлик техникаси йўриқномаларини ўтказиш мақсадида 
меҳнатни муҳофаза қилиш махсус хонаси ташкил қилинади. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус жиҳозланган хоналардан 
қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: 
- ишга янги кираётган ишчи ва хизматчиларни хавфсизлик 
техникаси ва санитария бўйича йўриқномалардан ўтказиш, шунингдек бу 
ерда касб-хунар коллежлари ва академик лицейлар талабаларини ишлаб 
чиқариш амалиёти вақтида кириш йўриқномасидан ўтказиш; 
- хавфсизлик техникаси бўйича махсус билим талаб қиладиган 
юмушларда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбатлар ўтказиш, 
корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастур бўйича 
муҳандис-техник ходимлар ва касаба уюшмаси фаоллари билан меҳнатни 
муҳофаза қилиш масалаларида семинарлар ўтказиш; 
- меҳнатни муҳофаза қилиш хақидаги хужжатли фильмлар намойиш 
қилиш, суҳбатлар ўтказиш ва маърузалар уюштириш. 
 


23 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling