Акрам исмоилов


Меҳнат муҳофазасини бузганлик учун жавобгарлик


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

 
Меҳнат муҳофазасини бузганлик учун жавобгарлик. Меҳнатни 
муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар 
бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати 
идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор 
шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда 
интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. 
Маъмуриятнинг айби билан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки 
касб касаллиги натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ, ёки қисман 
йўқотган ходимга белгиланган тартиб ва микдорда корхона бир марта 
бериладиган нафақа тўлаши ҳамда соғлиққа етказилган шикаст учун товон 
тўлаши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган. 
Агар ходим даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда 
ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож бўлса, корхона жабрланган 
ходимга бу тадбирлар билан боғлиқ ҳаражатларни тўлайди, шунингдек 
жабрланувчининг касбини ўзгартириб, қайта тайёрланишини ва тиббий 
хулосага мувофиқ ишга жойлашишини таъминлайди ёки ана шу 
мақсадлар учун кетадиган ҳаражатларни қоплайди. 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходим вафот этган 
тақдирда корхона тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга моддий зиённи 
белгиланган тартиб ва миқдорларда қоплайди.
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Фаннинг мақсади ва вазифалари.
2. Фаннинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. 
3. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг таърифи. 
4. Меҳнат муҳофазасидаги давлат сиёсати. 
5. Меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминланиши. 
6. Меҳнатни муҳофаза қилиш назорати. 
7. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида меҳнат
муҳофазасининг ёритилиши 
8. Меҳнат муҳофазасининг кафолатлари. 


20 
2-БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 
ЙЎРИҚНОМАСИ 
 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling