Акрам исмоилов


хавфсизлик  техникасининг


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

хавфсизлик 
техникасининг 
қўлланмаларига 
қандай 
риоя 
қилаётганликларини кузатиб борадилар, шунингдек ходимларнинг иш 
жойларига ва ўтиш йўлакларига, ҳаво муҳитининг тозалигига, иш 
жойларининг ёритилиши масалаларига эътибор берадилар, ҳамма 
аниқланган камчиликлар ҳамда ходимлар томонидан киритилган 
таклиф ва мулоҳазалар журналга ёзиб борилади. Раҳбар эса 
аниқланган камчиликларни йўқотиш чора-тадбирларини кўради. Ўзи 
бартараф қилиши мумкин бўлмаган баъзи бир камчиликларни тугатиш 
чора-тадбирларини кўриш илтимоси билан юқори босқичдаги раҳбарга 
мурожаат қилади. Раҳбар тартиббузарларнинг исми шарифларини ҳамда 
бузилган тартибнинг моҳиятини махсус тутилган дафтарга ёзиб қўяди ва 
бу ҳақда тартиббузувчини огоҳлантиради, ҳар қандай тартиббузарлик 
ҳолатлари кейинги иш вақти бошланиши олдидан ўтказиладиган 
йўриқномада муҳокама қилиниши шарт. 
Назоратнинг иккинчи босқичини ҳар ҳафтада жавобгар раҳбар 
ходим касаба уюшмаси бўлим бошлиғи тавсия қилган меҳнатни муҳофаза 
қилиш комиссиясининг раиси билан бирга бўлим техника хизмати 
ходимлари иштирокида амалга оширади. Улар бўлим тармоқларини 


16 
айланиб, унда мехнатни муҳофаза қилиш аҳволини кўздан кечирадилар, 
олдинги галда белгиланган ва биринчи босқич назорати томонидан 
аниқланган чора-тадбирларнинг қандай бажарилганлигини кузатади, 
аниқланган барча камчиликлар ва бажарилмаган чора-тадбирлар
шунингдек ходимларнинг таклифлари махсус журналга ёзиб қўйилади. 
Кўрик ўтказиб бўлингандан кейин тартиббузиш сабаблари муҳокама 
қилинади, аниқлик киритилган қўшимча чора-тадбирлар, бажарувчи 
шахслар ва бажариш муддати белгиланади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling