Акрам исмоилов
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 - БОБ. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЗАРАРЛАР ЎРНИНИ ҚОПЛАШ 3.1. Меҳнат фаолиятини таъминлаш кафолатлари
Такрорлаш учун саволлар:
1. Йўриқнома турлари 2. Жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари. 3. Жароҳатланиш ва касб касалликларини келиб чиқишини ўрганиш усуллари. 4. Топономик усул. 5. Хавфсизлик техникаси хизматининг умумий вазифалари. 33 3 - БОБ. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЗАРАРЛАР ЎРНИНИ ҚОПЛАШ 3.1. Меҳнат фаолиятини таъминлаш кафолатлари Ходимга асосий иш вазифаларидан ташқари конунларда назарда тутилган ҳолларда иш берувчи унинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда ишдан озод қилиниши Мехнат Кодексида кўзда тутилган. Улар қуйидагилардан ибораг: - жамоатчилик ишларига жалб этилганда, яьни сайлов хуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон тариқасида чақирилганда, худди шунингдек, суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатда иштирок этганда; - жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда, яъни талофатлар, табиий офатларни тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда; - тиббий текширувдан ўтадиган ва қон топширадиган куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришда иш берувчи монеликсиз рухсат бериши; - донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг, албатта, эртасига дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Хомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш Республика қонунчилигида таъқиқланади. Хомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Шу билан бирга мазкур шахслар ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиши мумкин. Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатидан фойдаланиш таъқиқланади. Тиббий хулосага мувофиқ хомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш меъёрлари камайтирилади Уларга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш хақи сақланган ҳолда ишдан озод этилади. 34 Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган такдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш хақи сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таьсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Хомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл кўйилмайди. Шу билан бирга хомиладор ва уч ёшга тўлган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиги учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Аёлларга бериладиган бундай кафолатлар ва имтиёзлар онасиз болаларни (она вафот этган, оналик хуқуқидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига ҳам тадбиқ этилади. Қонун хужжатларида соғлиғи холатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини холи этадиган камроқ хақ тўланадиган ишга ўтказилганда аввалги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолишнинг ёки давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаб туришнинг бошқача ҳоллари хам назарда тутилиши мумкин. ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти тартиби ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир. I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга хақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтини ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling