Акрам исмоилов


Атмосфера таркибидаги чанглар


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

 
6.3. Атмосфера таркибидаги чанглар 
Саноатда, транспорт воситаларини ишлатишда ва қишлок 
хўжалигида бажариладиган ишларнинг деярли ҳаммасида чанг ҳосил
бўлиши ва ажралиши кузатилади. Умуман чанглар, уларнинг келиб чиқиш 
манбаларини ҳисобга олган ҳолда табиий ва сунъий чангларга бўлиб 
ўрганилади. Маълумки, чангланган ҳаво муҳити инсониятни қадим 
замонлардан бери таъқиб қилиб келган. Табиий чанглар сирасига 
табиатда инсон таъсирисиз ҳосил бўладиган чанглар киритилади. Бундай 
чангларга шамол ва қаттиқ бўронлар таъсирида тупроқнинг эррозияланган 
қатламларининг учиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган 
чанглар, вулқонлар отилиши, космосдан ер атмосфераси таъсирига тушиб 
қолган метеоритлар, космик жисмларнинг ёниб кетишидан ҳосил 
бўладиган чанглар ва бошқа ҳолларда ҳосил бўладиган чангларни 
киритиш мумкин. 
Табиий чангларнинг атмосфера муҳитидаги миқдори табиий 
шароитга, ҳавонинг ҳолатига, йилнинг фаслларига ва аниқланаётган 
жойнинг қайси минтақада жойлашганлигига боғлиқ. Масалан, 
атмосферадаги чанг миқдори шимолий ҳудудларга нисбатан жанубий 
ҳудудларда, ўрмон минтақаларига қараганда чўл минтақаларида, 
шунингдек қиш ойларига нисбатан ёз ойларида кўпроқ бўлиши маълум. 
Аниқланишича, ҳар бир кубометр ҳаво таркибида катта шаҳарлар 
ҳудудларида 6000 атрофида (баъзи бир манбаларда автомобил 
воситаларидан ажралган тутунларни ҳам киритиб 30000) ҳар хил 
катталикдаги чанг зарралари бўлиши аниқланган. Далалар ва боғларда бу 
миқдор ўн марта камаяди, тоғли ҳудудларда эса ундан ҳам камроқ чанг 
зарралари бўлади. 
Сунъий чанглар саноат корхоналарида ва қурилишларда 
инсоннинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида ҳосил бўлади. 
Масалан, машинасозлик саноатида чўян ишлаб чиқарувчи домна ва 


67 
мартен 
печларида 
ва 
ҳамда 
тош 
цехларида, 
иссиқлик 
электростанцияларида ёқилган кўмирнинг маълум қисми кул ва тутун 
сифатида атмосферага чиқариб юборилади. Қурилиш ишларида ер қазиш, 
портлатиш, цемент ишлаб чиқариш, шунингдек тоғлардан маъданларни 
қазиб олиш ва бошқа жуда кўп ишларда кўплаб миқдорда чанг 
ажраладики, бу чангларни атроф-муҳитга чиқариб юбориш табиатга 
ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. 
Саноатнинг баъзи бир тармоқларида, масалан, кимё саноатида 
шундай ҳавфли саноат чанглари ажраладики, уларни тозаламасдан 
чиқариб юбориш фожиали ҳолатларни вужудга келтиради. Келиб чиқиши 
бўйича органик, минерал ва аралашма чанглар мавжуд. Чангнинг зарарли 
таъсирининг тавсифи асосан унинг кимёвий таркибига боғлиқ. Чангнинг 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling