Акрам исмоилов
Ток таъсирига тушиб қолиш хусусиятлари
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI
10.3. Ток таъсирига тушиб қолиш хусусиятлари Агар электр кучланиши остида бўлган электр ўтказгичнинг бир учи ерга тегиб турса, унда электр токи ерга ўта бошлайди. Бундай ҳолат тасодифий ёки мақсадли бўлиши мумкин. Мақсадли бўлган токнинг оқиб ўтишини ерга улаш ёки электрод деб аталади. Шикастланиш ток кучи, вақти ва одамнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятига боғлиқ бўлиб, ток миқдори J = U ч / R 0 тенглама билан аниқланади. Бунда U ч – чизиқли кучланиш; R 0 – одам қаршилиги. Ер билан нейтралли уланган уч фазали электр тармоқнинг бир фазасига одамнинг боғланишида шикастланиш хавфи икки фазага боғланишга нисбатан камроқ бўлиб, одам танасидан ўтадиган ток миқдори J = U ч / √3 R 0 + R иэ /√3 110 Бунда R иэ – қоплама қаршилиги. Бу вазиятда токнинг таъсири қопламанинг ҳимоя ҳолатига, қаршилигига боғлиқдир. Токни ўтказмайдиган ҳимоя воситалари ёрдамида икки фазага боғланиш ҳам хавфли ҳисобланади. Бир фазага уланиш ҳимоя воситалари ёрдамида хавфсиз ҳисобланиб, бу вазият воситаларнинг қаршилигига, хоналарнинг турига боғлиқ. Электр қурилмасида электр потенциалини камайтиргани билан, уланган ер юзасида тоқнинг оқиб ўтишидан ҳосил бўлган потенциал хаёт учун янгидан хавф туғдиради. Потенциалларни ер юзаси бўйлаб тарқалиш тавсифини кўриб чиқамиз. Бунда потенциаллар ерга бевосита тегиб турган нуқтада максимал миқдорда бўлади. Ток тарқалиш қонуниятига асосан электр потенциали чексиз масофага тарқалиши керак. Лекин амалда бу тарқалиш 20 м радиус атрофида бўлади. Бу ҳолатни кузатиш учун ерга улагич сифатида оддий, п(м) радиусли ярим шарни қабул қиламиз (10.3- расм). 10.3-расм. Ток потенциалларни ер юзаси бўйлаб тарқалиши. Ернинг ток оқиб ўтиш мумкин бўлган ҳажмида электр токининг ўтиш майдони ҳосил бўлади. Доимий электр токида, шунингдек саноат частотасидаги (50Гц) ўзгарувчан токларда бир хил муддатда тарқалаётган электр токининг стационар электр майдони бор деб қараш мумкин. Кўриниб турибдики, бундай ҳолларда электр ўтказгичларнинг ҳимоя қобиғи, шунингдек, одам турган пол, унинг оёқ кийимининг қаршилиги ҳам ёрдам бермайди. Бундай электр токи ҳаёт учун хавфли бўлиб, ўлимга олиб келади. Кўриб ўтилган иккала ҳолатдаги электр токига тушиб қолиш назарий жиҳатдан тўғри бўлиб, ҳаётда кам учрайди. Одам асосан электр токи таъсирига электр қурилмаларида ишлаётган вақтда бирор-бир сабаб натижасида электр қурилмани электр 111 билан таъминлаётган электр симларининг ҳимояси емирилиши ёки электр қурилмасини ҳаракатга келтираётган ички электр ўрамларини ташкил қилган электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқлари емирилганда электр қурилмаси танасига ток ўтказиб юбориши натижасида тушиб қолади. Бунда электр қурилмасининг танаси электр қурилмасини ишлатаётган киши унга тегиши билан худди бир фазали ток уриши сингари жароҳатлаш рўй беради. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling