"akril plast" корхона хк фаолият мазмуни, йўналиши билан танишиш
“AKRIL PLAST” корхона ХК (ихссослашувини ҳисобга олган ҳолда)да қўлланиладиган маркетинг тамойиллари, вазифалари ва функциялари билан танишиш
Download 61.94 Kb.
|
“AKRIL PLAST” ХК Хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- AKRIL PLAST”
4.“AKRIL PLAST” корхона ХК (ихссослашувини ҳисобга олган ҳолда)да қўлланиладиган маркетинг тамойиллари, вазифалари ва функциялари билан танишиш
Корхонада маҳсулотни сотиш ва маркетинг хизматларини ташкил этиш билан шуғулланадиган бўлинмалар фаолиятини ўрганиб, сотилган маҳсулот ҳажми ва унинг ўзгариши сабабларини, сотиш харажатлари, шу жумладан маҳсулот ташиш харажатлари, маркетинг ва реклама харажатларини таҳлил қилдик. Корхонани маркетинг нуқтаи назаридан ўрганиш орқали ўз олдига товарларини самарали сотиш имконини, унинг кенгайиш учун янги сегментлар, сифатини яхшилаш, заҳиралар ва янги товарлар яратишни, истеъмолчилар талабини қондириш ва юқори фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Бозорни маркетинг нуқтаи назаридан тадқиқ қилишнинг вазифаси, ишлаб чиқариш ва унда чиқадиган товарларнинг бозор ва истеъмолчининг юқори талабларига мослаштиришдан иборат. Бу нарса корхонанинг юқори рентабелли, рақобатга бардошли фаолияти асосида амалга ошиши керак. Корхона кенг бозор изланишлари орқали ўз маҳсулотларини сотишни таъминлайди, унинг натижалари ишлаб чиқариш ва сотиш дастури тузишда асосий манба сифатида фойдаланилади. Бозорни ўрганиш потенциал истеъмолчилар эҳтиёжларини, уларнинг товарларга бўлган талабларини, талаб мотивини аниқлашга имконият беради, бу нарсалар эса корхоналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришда катта роль ўйнайди. Ҳаридорларнинг истеъмол қилиш технологиясини, ишлаб чиқарувчи тармоқларининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, келажакдаги эҳтиёжни прогнозлаш ва бозорга янги турдаги маҳсулот таклиф қилиш имконини беради. Бу тадбирлар сотиш ҳажмини ортишига ва бозорнинг катта улушига эгалик қилишига ёрдам беради. “AKRIL PLAST” корхона ХК халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш йўлларини жадаллаштириш каби хусусиятларни такомиллаштириб борилмоқда. Корхонада маҳсулотларни экспорт салоҳиятига катта эътибор қаратилади. Умуман олганда, сотилган маҳсулотлардан тушадиган тушумларнинг асосий қисмини маҳсулотларни экспорт қилиш орқали сотилган маҳсулотлар ҳажми ташкил этади. 5.“AKRIL PLAST” корхона ХК қўлланиладиган ишлаб чиқариш технологияларнинг инсоният саломатлигига ва атроф муҳитга кўрсатадиган ижобий, салбий тарафлари, ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишнинг Республика ва халқаро стандартлари билан танишиш Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарнинг маҳсулотларининг сифатини ошириш мақсадида жудаям кўп ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни тегишли идоралар орқали уларнинг сифатини текшириш, сифат талабларига жавоб бериши ва шу орқали маҳсулотларни сертификатлаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Мамлакатимизда маҳсулотларни сертифаткаштириш тизимининг йўлга қўйилганлиги бугунги кундаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатли чиқишини таъминлайди. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулот сифатининг яхшиланиши муҳим аҳамият касб этади. Сифат деганда маҳсулотнинг товарлилик даражаси ва унинг харидорлар дидидаги юқори таснифий белгиларга ҳамда мазкур маҳсулот учун белгиланган мамлакат ва халкаро стандарт меъёрларига эгалигига айтилади. Товарлилик даражаси унинг таклиф элементи сифатида ўз харидорига эга эканлигини, таснифий белгилари эса техник иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий, экологик-иқтисодий белгиларнинг мувофиқлигини характерлайди. “AKRIL PLAST” корхонаси корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига доимо катта эътибор бериб келинган, чунки, айнан маҳсулот сифати истеъмолчилар эҳтиёжини яхшироқ қондиришга имкон берувчи товарлар, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг пул кўринишидаги ифодасининг ошишига, шунингдек, капитал қўйилмалардан тежаб қолиш ва фойда микдорининг ўсишига имконият беради. Маҳсулот сифатини ошириш реализация жараёнини тезлаштиради, маҳсулотга бўлган талабни тўлароқ қондиради, товар-пул муомаласини тезлаштиради, экспорт имкониятларини оширади. Маҳсулот сифати кўрсаткичлар системаси билан ўлчанади. Характерли томонларига кўра ўз белгиланган хоссасига лойиқлиги, пишиқ ва пухталиги, чидамлилиги, халқаро ва мамлакат стандартларига мослиги кўрсаткичларига кўра фарқланади. Сифатнинг яхшиланиши ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қиймат шаклида ортишига, фойданинг кўпайишига олиб келади. Маҳсулот сифати даражасини ошириш йўлларидан бири бу унинг техникавий даражаси ва сифатини оширишдир. Бунинг учун: энг янги жаҳон ютуқлари асосида маҳсулотни ишлаб чиқишда принцип жиҳатдан янги лойиҳа ва конструкциялардан; маҳсулотни ишлаб чиқаришда янги технологик, ташкилий-техникавий, иқтисодий ва ижтимоий ечимлардан фойдаланиш зарур. Маҳсулот сифатини баҳолашнинг услубий асосларига, айниқса, маҳсулотни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришда алоҳида талаблар қўйилади, бунда қуйидагилар деярли тўлиқ таъминланади: маҳсулотнинг истеъмолдаги ҳамма хоссаларини комплекс таҳлил ва холисона баҳоланиши, хавфсизлилиги ва экологиклиги намоён бўлиш имконияти; келтирилган баҳоланишга асосланиб, истеъмолчи томонидан маҳсулотнинг ишлатилишдаги ва экологиклигидан хавфдан ҳамда маҳсулот ва унинг сифатини нотўғри баҳоланиш хавфидан ижтимоий ҳимоя қилишга замин яратиш. Қуйидаги чизмада маҳсулот сифатини шакллантирувчи ва таъминловчи босқичлар яъни сифат халқаси келтирилган . Download 61.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling