"akril plast" корхона хк фаолият мазмуни, йўналиши билан танишиш
-жадвал “AKRIL PLAST” корхона ХК 2019 -2021 йиллардаги асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
Download 61.94 Kb.
|
“AKRIL PLAST” ХК Хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2019 йил 2020 йил 2021
- 3-жадвал Меҳнат унумдорлигининг иш ҳажми ва ходимлар сони билан боғлиқ кўрсаткичлари таҳлили
- Кўрсаткичлар Ўтган йилда Ҳисобот йилида Фарқи (+;-)
- 4-жадвал “AKRIL PLAST” корхона ХК ишлаб чиқариш корхонасининг молиявий натижалар таҳлили 1
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Иловалар 1 “AKRIL PLAST
2-жадвал
“AKRIL PLAST” корхона ХК 2019 -2021 йиллардаги асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили (минг сўм)
Корхона учун бозордаги мавқеи корхона учун муҳим аҳмиятга эга ҳисобланади. Яъни рақобатчилар ўртасидаги ўрни, маҳсулотларнинг сотилиши, истеъмолчилар томонидан корхонага бериладиган баҳо корхона учун катта аҳмиятга эгадир. 2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йил корхона учун самарали йил бўлмаган. Ишлаб чиқариш суст даражада бўлган, яъни маҳсулотдан тушган тушум 2019 йилда 484999 минг сўмни, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 427728 минг сўмни ташкил қилган. Ходимлар сони 2015 йилга нисбатан анча қисқарган яъни 2015 йилда 70 та ишчи ходим бўлган бўлса 2019 йилда эса 52 та ишчи ходимни ташкил қилган. Яъни буларнинг асосий сабабларидан бири корхонада сотув хизмати ва харидорларни жалб этиш тизими яхши йўлга қўйилмаганлигидандир. Буларнинг олдини олиш мақсадида корхонанинг бозордаги мавқеини тиклаш учун, фойдани ошириш мақсадида янги пухта ўйланган стратегия тузилишини талаб қилади. Реклама фаолиятини ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш керак деб ўйлаймиз. 3-жадвал Меҳнат унумдорлигининг иш ҳажми ва ходимлар сони билан боғлиқ кўрсаткичлари таҳлили
3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, маҳсулот ҳажми 2020 йилда 540139 минг сўмни, 2021 йилда эса 427728 минг сўмга камайганини кўришимиз мумкин. Ходимлар сони 2020 йилда 70 ишчи ходим бўлган бўлса, 2021 йилда 52 ишчи ходимни ташкил қилган. Ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимлдар сони 2020 йилда 60 та, 2021 йилда эса 42 та ишчи ходимни ташкил қилган. Меҳнат унумдорлигининг кўрсаткичи 2020 йилда 77,16 ни, 2021 йилда эса 82,25 ни ташкил қилган. Ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар меҳнат унумдорлиги 2020 йилда 90,02 ни, 2021 йилда 101,8 га ошганини кўришимиз мумкин. Лекин, ишчи ходимлар сонидан келиб чиқадиган бўлсак 2020 йилда меҳнат унумдорлиги 2021 йилга нисбатан яхши бўлган. 4-жадвал “AKRIL PLAST” корхона ХК ишлаб чиқариш корхонасининг молиявий натижалар таҳлили1 (минг сўм)
4 – жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, маҳсулот сотишдан тушган тушум 2019 йилда 767908 минг сўмни, 2020 йилда 781839 минг сўмга ўсганини, 2021 йилда эса акчинча 484999 минг сўмга камайганини кўришимиз мумкин. Ялпи фойда 2019 йилда 177415 минг сўмни, 2020 йилда 241700 минг сўмни, 2021 йилда 57271 минг сўмни ташкил қилганини кўришимиз мумкин. Давр харажатлари 2019 йилда 155579 минг сўмни, 2020 йилда 158210 минг сўмга ошган сабаби 2020 йилда ишлаб чиқариш кўп бўлган ва шунга яраша харажат талаб қилган, 2021 йилда аксинча 140693 минг сўмга камайган яъни ушбу йилда маҳсулот ишлаб чиқариш олдинги йилларга нисбатан кам бўлган. Соф фойда 2019 йилда 229796 минг сўмни, 2020 йилда 55750 минг сўмни, 2021 йилда 2743 минг сўмни ташкил қилган. Хулоса Мустақил Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш ва мустахкамлашда хозирги замон саноат ишлаб чиқаришнинг аҳамияти беқиёсдир. Бинобарин, халқ хўжалигининг мазкур тармоғини жадал ривожлантириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш инновацион фаолият мухим ўринга эга. Олиб борилган ўрганишлар қуйидаги хулоса ва таклифларни қилиш имкониятини беради. Корхоналарнинг хусусийлашларини ўрганиш катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. Қулай инвестиция маконини шакллантириш қўшма корхоналарни қуришнинг зарур шартидир. Бу макон ўз навбатида хуқуқий ва ташқи ишларни бажаришни умумий (транспорт ва ижтимоий) ва бозор инфраструктурасининг мавжудлиги, хом ашё, минерал ва бошқа ресурслар, иқтисодий ўрни билан белгиланади. Шуни таъкидлаш жоизки, корхоналар асосан енгил саноат ва айниқса тўқимачилик тармоқларига ихтисослашган. Иқтисодиётни янада мустахкамлаш ва шу асосда ижтимоий муаммоларни ечиш мақсадида саноатда қўшма корхоналар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратмоқ лозим. Бу борада инновацион фаолият салоҳиятини реал баҳоловчи тадқиқотларни кенг кўламда олиб бориш ҳамда уларнинг натижалари билан чет эл сармоядорларини қизиқтириш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, юқоридаги фикр мулохазалар, таклиф ва тавсиялар амалга ошириш республикада қўшма корхоналари фаолиятини келажакда ривожланишини белгилашга ижобий таъсир қилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. Джон Ферни и др. Принципы розничной торговли. Пер. с англ. Сапциной У.– М.: ЗАО «Олимп – Бизнес», 2008. – 416 с. Снегирева В. Розничный магазин. Управление ассортиментом по товарным категориям. – СПб.: Питер, 2005. – 416 с. Сысоева С.В., Крок Г.Г. Большая книга директора магазина. – СПб.: Питер, 2009. - 432 с. Абдукаримов Б.А. ва бошқ. Савдо иқтисодиёти муаммолари. Ўқув қўлланма.-Т.: Иқтисод-молия, 2016, 504 б. Солиев А., Бузрукхонов С. Маркетинг. Бозоршунослик. Дарслик. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2010, 294 б. Файзиев Э.С. Сервис тизими фаолияти асослари. Ўқув қўлланма. Самарқанд. “Зарафшон”, 2010, 170 б. Абдукаримов Ф.Б. Савдода бозор механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида). Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд: СамИСИ, 2011, 156 б. Пардаев О.М. Маҳсулотларни сақлаб сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари. Монография. – Т.: Fan va texnologiya, 2017, 284 б. 14.www.ziyonet.uz. 15.www.lex.uz. 16.http://www.stat.uz 18.http://www.unwto.org 21.www.webofscience.com 22.www.scopus.com – Иловалар 1 “AKRIL PLAST” корхона ХК ишлаб чиқариш корхонасининг 2019-2021 йиллар ҳисоботлари асосида тузилган Download 61.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling