Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet37/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

ХРИСТИАНЛИК
ЙЎНАЛИШЛАРИ

Милоднинг I асри ўрталарида қатор диний ақидалар бўйича қизғин баҳслар олиб борилган ва
улар христианликда турли йўналишларнинг шаклланишига сабабчи бўлди. Бунинг таъсирида черковда қатор ажралишлар – схизмалар – вужудга келди. Натижада христианлик таркибида рақобат қилувчи христианликнинг кўринишлари бўлмиш “эътиқодлар” (диний талимотлар) вужудга келди. Милоднинг V – VII асрлардаёқ, Исо Масиҳ шахсининг илоҳийлик ва инсонийлик жиҳатлари мутаносиблигини аниқлашга бағишланган христологик баҳслар давомида, империя черковидан бир неча йўналишлар пайдо бўлади, улар орасида монофизитлар ва несторианлар нисбатан кенг ҳудудларга тарқалиб хозирга қадар сақланиб қолишга эришди.
1054 йилда христианлик дини доирасида илк йирик бўлиниш рўй бериб, натижада православ (Шарқий христианлик) ва католик (Ғарбий христианлик) черковлари юзага келди.
Православлик тарихан христианликнинг шарқий йўналиши сифатида шаклланди. Асосан Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Болқон ярим оролида жойлашган мамлакатларда тарқалган. Номланиши (юнонча orthodoxia – “тўғри эътиқод” тушунчасининг рус тилига таржимасида – Православлик) илк бор II асрда христиан муаллифлари асарларида учрайди. Унинг маросимлари, ақидалари ва таълимоти у ҳукмрон давлат дини бўлган Византияда IV–XI асрларда шаклланди.
Православлик таълимоти асосларини Муқаддас китоб (Библия) ва Муқаддас ривоятлар (IV–VIII асрларда ўтказилган Бутун Олам Соборлари қарорлари ва Александриялик Афанасий, Буюк Василий, Григорий Богослов, Иоанн Дамаскин, Иоанн Златоуст каби нуфузли черков илоҳиётчилари асарлари) ташкил этади. Ушбу черков Оталари таълимотнинг асосий қоидалари ва талабларини яратишди.
Православликда сирли маросимлар муҳим ўрин эгаллайди, черков таълимотига кўра, уларнинг давомида Худо томонидан алоҳида савоблар нозил бўлади. Черков етти сирли маросимнинг барчасини тан олади.
Православлик черкови байрамлар ва рўза тутишларга катта аҳамият беради. Одатда катта черков байрамлари арафасида рўза тутилади. Унинг моҳияти “инсон руҳининг покланиши ва янгиланиши”, диний ҳаётдаги муҳим ҳодисага тайёрланишдан иборат. Рус православлигида узоқ вақт давом этадиган рўзалар сони тўртта бўлиб, улар Пасхадан аввал, Пётр ва Павел кунларидан аввал, Биби Марямнинг вафоти кунидан аввал ва Исонинг туғилиши кунидан аввал тутилади.
Буюк байрамларнинг ичида Пасха биринчи ўринни эгаллайди. Ундан сўнг православлик динининг ўн икки кунлик – ўн икки муҳим байрами бошланади, улар қуйидагилар: Исонинг туғилиши (Рождество Христово), Олқишлаш (Сретение), Исони чўқинтириш (Крещение Господне), Исо қиёфасининг ўзгариши (Преображение), Исонинг Қуддусга кириши (Вход Господень в Иерусалим), Исонинг меърожи (Вознесение Господне), Муқаддас Руҳнинг тушиши ёки Троица куни (пятидесятница), Исонинг хочини тиклаш (Воздвижение креста Господня), Ҳушхабарнинг нозил бўлиши (Благовещение), Биби Марямнинг туғилиши (Рождество Богородицы), Биби Марямнинг ибодатхонага кириши (Введение во храм Богородицы), Биби Марямнинг вафоти (Успение Богородицы).

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling