Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet33/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

МУҚАДДАС МАНБАЛАРИ

Христианликнинг муқаддас манбаи “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан
таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади.
Қадимги Аҳд” “Таврот”, “Забур” ва бошқа бир неча китоб ва гимнларни ўз ичига олиб, умумий ҳисобда 39 китоб, яъни бўлимлардан иборат.
Янги Аҳд” тўрт “Хушхабар” (“Инжил”, “Евангелие”), ҳаворийлар фаолияти (бир китоб), ҳаворийларнинг мактублари (21 та) ва “Ваҳийнома” ни ўз ичига олган 27 китоб, яъни бўлимлардан ташкил топган. Марк, Матто (Матвей), Луқо (Лука) ва Юҳанно (Иоан)лар хушхабарларнинг муаллифлари ҳисобланиб, барча христианлар томонидан тенг кучли ва қонуний (каноник) кучга эга, деб тан олинади. Инжиллар орасида энг қадимийси Матто инжили ҳисобланиб у Исо вафотидан 4 йил кейин иброний–яхудий тилида ёзилган. Марк, Матто ва Лукқо инжиллари бир–бирига жуда ўхшаш бўлгани сабабли “синоптик Инжиллар” деб аталади.
Муқаддас китоб Муқаддас ривоятлар (Папалар мактублари ва христиан соборларининг қарорлари) билан тўлдирилади, лекин Муқаддас ривоятлар баъзи христианлик йўналишлари томонидан тан олинмайди.
Император Константингача Исонинг ўгитлари китоб ҳолига келтирилмаган эди. Константин епископлардан ёзма манбаларни тўплашни ва китоб ҳолига келтиришни буюради. Китобни тайёрлаш жараёни анча узоқ кечди. Бу орада Константин вафот этиб, китоб ҳолига келтирилган манбалар тасдиқланмасдан қолиб кетди. Фақат 419 йилга келиб, христианлик тарихи ёритилган Янги Аҳд Карфаген йиғинида тасдиқланди.

ХРИСТИАНЛИК
ТАЪЛИМОТИ

Милоднинг IV асридан бошлаб христианлик черкови олий табақа руҳонийларни вақти–вақти билан Бутун Олам Соборларига йиғиб туради. Бундай йиғилишларда диний таълимот тизими ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, муқаддас қонунчилик меъёрлари ва ибодатларни олиб бориш қоидалари шаклланди, бидъатга (ересьлар – христианлик ақидаларига қарши ҳаракат, таълимотлар) қарши курашиш усуллари аниқланди. Илк Бутун Олам Собори 325 йил Никея шаҳрида ўтказилиб, унда эътиқод тимсоли деб номланган христианлик таълимоти асосини ташкил этувчи бош ақидалар мажмуаси қабул қилинди.
Никея ва Константинополда ўтказилган Бутун Олам Соборларида қабул қилинган “Эътиқод тимсолида” христианликнинг таълимот асослари 12 бандда белгиланди, булар:

  1. Оламни яратган ягона Ота–Худо – Муқаддас Учликнинг биринчи юзи ҳақида;

  2. Ўғил–Худо, яъни Исо Масиҳга имон келтириш ҳақида;

  3. Илоҳий мужассамлашув, яъни Исо Худо бўла туриб, бокира Биби Марямдан туғилган ва инсон қиёфасига кирганлиги ҳақида;

  4. Гуноҳлар кечирилиши – Исонинг тортган азоблари ва ўлими туфайли Худо томонидан инсониятнинг барча гуноҳлари кечирилиши ҳақида;

  5. Исонинг қайта тирилганлиги ҳақида;

  6. Исонинг мерожи ҳақида;

  7. Исонинг нузули (келажакда иккинчи маротаба ерга қайтиши) ҳақида;

  8. Муқаддас Руҳга имон келтирмоқ борасида;

  9. Черковга ягона, муқаддас, ҳаворийлар (апостоллар) черкови сифатида муносабатда бўлиш ҳақида;

  10. Чўқинтириш сирли маросимнинг гуноҳлардан фориғ қилиши ҳақида;

  11. Ўлганларнинг оммавий тирилиши ҳақида;

  12. Абадий ҳаёт ҳақида.

Христианлик ақидасига кўра, худо Исо Масиҳ инсон қиёфасида ерга тушиб, одамлар гуноҳларини ювиш мақсадида азоб тортиб, ўлади. Исонинг одамлар гуноҳини ювиш мақсадида ўзини ихтиёрий тарзда қурбон қилганлиги ва одамзотнинг осийлигига (гуноҳкор бандалар эканлигига) ишониш – христианлик таълимотининг асосий ақидаларидан бири ҳисобланади.
Христианлик таълимотининг икки марказий ақидаси Худонинг уч қиёфаси ва Худонинг мужассамлашишига бағишланган. Биринчи ақидага кўра, Худонинг ички ҳаёти уч қиёфаси ёки юзларининг, яъни Ота (бошланиши бўлмаган бошланғич асос), Ўғил ёки Логос (мазмун ва шакл берувчи тамойил) ва Муқаддас Руҳ (жонлантирувчи тамойил), муносабатидан иборат. Ўғил Отадан “туғилади”, Муқаддас Руҳ Отадан “келиб чиқади” (“таралади”). Бунда “туғилиш” ва “келиб чиқиш” (“таралиш”) жараёнларида вақтнинг аҳамияти йўқ, чунки христианликдаги Худонинг уччала кўриниши ҳар доим мавжуд бўлган, яъни улар абадий (мангу) ва қадр–қимматига нисбатан тенгдир.
Христианлик таълимотига кўра, инсон Худонинг тимсоли сифатида яралган. Лекин илк одамлар томонидан содир этилган гуноҳ (“гуноҳи азим”) бу тимсолни емириб, инсонларни осий бандаларга айлантиради. Исо Масиҳ барча одамлар гуноҳларини ювиш мақсадида хочда азоб тортади ва вафот этади. Шунинг учун христианлик, умуман азобу–уқубат ва жабрланишни, диндорлар томонидан ўзларидаги ҳар қандай хоҳиш ва нафснинг тийилишини покловчи аҳамиятга эга деб таъкидлайдилар: “тақдирга тан берган” (“ўз хочини қабул қилган”) инсон воқеликдаги ва ички дунёсидаги ёвузликни енгади. Бунинг оқибатида инсон дин амрини бажарибгина қолмасдан, ўзи ҳам камол топади, Худога яқинлашади. Бу, христианликка эътиқод қилувчиларнинг вазифаси ҳисобланиб, шу орқали у Исо Масиҳ қилган қурбонликни оқлаган бўлади.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling