Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet9/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

АНИМИЗМ

Анимизм (лотинча – жон, руҳ) жон ва руҳларга сиғиниш бўлиб, ҳали қабила
жамоалари шаклланмаган даврларда пайдо бўлган. Инглиз этнологи Э.Тейлор 1871 йилда анимизмни илк диний тасаввурларнинг дастлабки босқичи сифатида эътироф этган. Руҳларнинг борлигига ишониш, табиат кучлари, ҳайвонлар, ўсимликлар ва жонсиз нарсаларни жонли деб тасаввур қилиш, аждодлар руҳини илоҳийлаштириш анимизмнинг моҳиятини ташкил этади. Э.Тейлор фикрига кўра, ибтидоий одамлар одам ўлгандан кейин унинг жони танасидан ажралади ва абадий яшайди, деб ҳисоблаганлар. Шу сабабли қабрга марҳумнинг қуллари, уй ҳайвонлари, таомлар, кийим–кечаклар, уй–рўзғор буюмлари ва бошқа анжомларини кўмишган. Ғайритабиий куч ҳақидаги тасаввурлар инсоннинг ҳар қандай муваффақияти – овдаги омади, денгизда қўлга киритган ўлжаси, урушдаги ғалабаси ва бошқалар билан боғланган.
Тейлор назариясига кўра, қадимги одамлар дунёни бир бутун деб англашга уринишган, ўсимликлар олами, ҳайвонот олами ва инсонларни боғлаб турувчи ришта борлигига ишонганлар. Табиатнинг қудратли кучлари – осмон, ер, қуёш, ой, ёмғир, шамол, момақалдироқ, чақмоқ, тоғ, дарё, адир ва ўрмонларни илоҳийлаштириб, уларни “руҳлар макони” деб ўйлаганлар.
Баъзи антропологлар анимизмдан олдин ҳам диний қарашлар мавжуд бўлганини даъво қилиб, улар уни “аниматизм” деб номлайдилар. Аниматизм бир томондан нарсаларнинг ўзига хос ғайритабиий кучга эга эканлигига, бошқа бир томондан эса руҳларнинг мавжудлигига ишонишдан иборат. Бу назарияга кўра “ибтидоий инсон” бошқа–бошқа мавжудотларни шахс сифатида танишдан аввал, бутун бир оламга ёйилган ҳаёт бағишловчи якка “Куч”ни тасаввурига келтирган бўлиши мумкин. Бундай бир тушунча “мана” фикри билан қўллаб-қувватланган бўлиши ҳам эҳтимол. “Мана” сўзи ғайритабиий, кўз билан кўринмас кучни ифодалаш учун ишлатилувчи сўз бўлиб, уни ибтидоий диний тасаввурга кўра кучли, таъсирчан ёки жамият томонидан эътибор билан қаралувчи нарсалар (ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар) ёки кишилар (қабила раиси, сеҳргар, донишманд) да мавжудлигига ишонилган махфий кучни ифодалаш учун ишлатилган. Ибтидоий қабила аъзолари ўзларини кўз билан кўринмас кучлар билан ўраб олинганликларига ишонганлар. Бу эътиқод ҳар бир қабилада ўзгача номлар билан номланган.
Тейлорнинг шогирди бўлган Р.Мареттининг 1909 йилда нашр қилган “Диннинг ибтидоси” номли китобида биринчи марта изоҳланган бу назарияда диннинг келиб чиқишини шахсияти мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, излаш кераклигини билдиради.
Анимистик қарашларнинг кўплари тарих қаърида қолган бўлса ҳам, баъзи унсурлари ҳозирги кунгача урф– одат ва анъаналарда сақланиб қолган. Масалан, вафот этган аждодлар руҳига бағишлаб қурбонлик қилиш, худойи қилиш, садақа бериш, ўлган кишиларнинг арвоҳини йўқлаш, чироқ ёқиш анимистик маросим кўринишларидир. Анимизм ҳар қандай диннинг зарурий элементи – аждодларнинг руҳлари, тирик кишиларнинг жонлари, табиат кучларининг жонли кўриниши сифатида жаҳон динларида ҳам ўз ифодасини топган.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling