Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet10/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

ТОТЕМИЗМ

Тотемизмнинг асоси бўлган “тотем”
(Шимолий Америка ҳиндуларининг “Ожибве” қабиласи лаҳжасидаги “от–отем” сўзидан олинган – “унинг уруғи”) атамасини биринчи марта 1791 йилда Жон Лонг “инсоннинг ҳайвон ва ўсимликлар билан қон–қариндошлиги ҳақидаги ишонч”ни англатувчи сўз сифатида қўллаган. Унинг фикрига кўра, ҳар бир қабила ёки уруғ ўзларини бирор ўсимлик ёки ҳайвон билан атаган ва уларга алоқадор ҳисоблаган. Бу алоқадорлик ўзига хос қариндошлик сифатида англанган. Бундай ҳайвон, ўсимлик ёки буюм муқаддаслаштирилиб, унга сиғинилган.
Қабила бошлиқлари ўз “ҳокимияти” рамзи сифатида бўри, айиқ, илон, аждаҳо, қисқичбақа, от, бургут, сувсар, балиқ, қуёш, ой, юлдуз туркуми рамзи туширилган белгилар тақиб юрганлар. Ҳар бир уруғнинг шажара дарахти бўлган. Шунингдек, “тотем” ҳайвонларнинг тиши, суяги, тирноғи тумор қилиб тақилган, калласи ҳимоя воситаси сифатида осиб қўйилган. Илон ибодатхоналар ҳомийси сифатида талқин этилса, от бор уйга инс–жинслар яқинлашмайди, балиқ бор жойда ёвуз руҳлар чекинади, деб қаралган.
Қондош жамоа аъзолари инсонлар ва уларнинг “тотем”лари – ярми одам–ярми ҳайвон, ярми одам–ярми ўсимлик, турли хаёлий жонзотларнинг хусусиятларига эга бўлган аждодларидан тарқалганига ишонган. “Тотем”нинг зооантропоморф кўриниши билан аралашган ҳолда одам инсон билан унинг тотеми қариндошлиги орасида оилавий муносабатлар, яъни киши вафот этгач, унинг ўз тотемига айланиши ёки қайта туғилиши ҳақида тасаввур пайдо бўлган. Бу эса аждодлар руҳига сиғинишнинг кучайиши, илоҳий кучларга ишончнинг ортишига замин бўлган.
Тотемизм билан бирга тақиқ (табу) одати ҳам мавжуд эди. Масалан, жинс ва ёшга хос тақиқ жамоани қатъий белгилаб қўйилган никоҳ табақаларига ажратиб қўйган. Қабила аъзоси билан яқин қариндошлар ўртасида жинсий алоқа ўрнатиш ёки никоҳ қилиш тақиқланган. Қабила бошлиғи, жангчилар, аёллар, болалар истеъмол қиладиган нарсалар ҳам ажратилган. Тотемларни нафақат ўлдириш, уларга зарар келтирмаслик ҳам қатъий талаб бўлган. Тотемларни истеъмол қилиш ман этилган, акс ҳолда касаллик ёки ўлим муқаррарлиги уқтирилган. Ҳар бир тақиқ қатъий бўлган ва унга амал қилмаслик жиноят ҳисобланган. Тақиқда белгилаб қўйилган нарсалар муқаддас ҳисобланиб, уни бузганлар ўлимга маҳкум этилган.
Тотемистик тасаввурлар урф–одатларни жонлантирган, кишиларни ўз ўтмиши билан боғловчи ришта бўлган, инсоннинг табиат, ҳайвонот ва ўсимлик олами ҳақидаги илк қарашларини акс эттирган. Тотемлар билан боғлиқ кўплаб асотир ва ривоятлар тўқилган. Тотемларга атаб турли маросимлар ўтказилган. Маросим вақтида ибтидоий одам “тотем” ҳайвон қиёфасига кириб, унга тақлид қилиб, турли хатти–ҳаракатларни бажарган.
Тотемистик тасаввурларни табиат ва инсонни боғлаб турадиган тасаввурлар меваси дейиш мумкин. Жумладан, қадимги асотирларда илон одамлар ҳақидаги афсоналар етакчи ўринни эгаллайди. Илонлар олам яралишининг сабабчилари, ўзига хос қиёфа ва сўзларга, ғаройиб билимларга эга донишманд сифатида тасвирланган. Илонлар инсонга оловдан фойдаланиш, овқат пишириш, мусиқа асбобларини ясаш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш каби билимлардан воқиф этган, деб ишонилган. Илонлар илоҳийлаштирилиб, коҳин ва руҳонийларнинг мададкори сифатида сиғинилган.
Марказий Осиёда қадимдан бўри, ит, хўроз, кийик, от, тоғ эчкиси тотем ҳисобланиб, уларни инсон ўлгандан кейин нариги дунё билан бу дунё ўртасида воситачилик вазифасини ўтайди, деб тасаввур қилганлар. Шунингдек, кабутар, қалдирғоч, бургут, турна, оққуш, бедана каби қушлар ҳам илоҳийлаштирилган. Тотем ҳайвонларга бағишлаб махсус маросимлар ўтказилиб, уларнинг қиёфасига кириб, ўйинга тушишган.
Тотемизм унсурлари ҳозирда ҳам кўплаб халқлар урф–одатлари, эътиқодлари, анъана ва маросимларида (Сибирь халқлари айиқ, ҳиндлар сигир, қирғизлар оқ буғу, хитойликлар мушук, австралияликлар кенгуру, ўзбеклар семурғни афсонавий бахт келтиради, деб улуғлайдилар) сақланиб қолган.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling