Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


СЕҲРГАРЛИК Сеҳргарлик (Магия)


Download 2.32 Mb.
bet12/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

СЕҲРГАРЛИК
Сеҳргарлик (Магия). Сеҳргарлик
(афсун) – одам, ҳайвон ва табиатга
ғайритабиий йўл билан таъсир ўтказиш мақсадида бажариладиган ритуал урф–одатлар мажмуасидир. Афсунгарлик урф–одатлари билан махсус кишилар – шаманлар, афсунгарлар шуғулланганлар.
Сеҳргарлик маросимлари якка ҳолда ёки жамоа бўлиб амалга оширилиши мумкин эди.
Сеҳргарлик мақсадига кўра қуйидагиларга бўлинади:
“Яхши ниятда” амалга ошириладиган – “оқ сеҳргарлик”
(“белая магия”)
“Ёвуз ниятда” амалга ошириладиган – “қора сеҳргарлик”
(“чёрная магия”);
Ҳарбий сеҳргарлик (қурол аслаҳани сеҳрлаш);
Севги сеҳргарлиги (“иссиқ”, “совуқ” қилиш)
Тиббий сеҳргарлик (даволаш мақсадида)
Об–ҳаво сеҳргарлиги ( ёмғир чақириш)
Сеҳргарлик замонавий динларда ва турли халқлар урф– одатларида сақланиб қолган.
Афсунгарлар осмон жисмларининг ҳаракатига қараб, ҳайвонларнинг суяклари, ичак–чавоқлари, қушларнинг учиши ва овози, одамларнинг кафт чизиқлари тузилиши, рақамлар, иероглифларнинг жойлашиш тартиби, илонлар ҳаракатига, ўлган одамлар руҳи билан руҳий мулоқотга киришганда, тушларни таъбир қилиш ҳамда бошқа нарсаларга қараб келажакни башорат қилганлар, бўлажак офатдан огоҳлантирганлар.
Сеҳргарлик билан шуғулланувчилар халқ орасида афсунгар, сеҳргар, азайимхон, суқчи, эмчи, бахши, парихон, дуохон номлари билан аталган. Сеҳргарлик кучини қайтариш учун олов, кул, нон, пичоқ, пиёз, ҳайвон шохи, дуолар ёзилган туморлар ишлатилган.
Илк афсунгарлик китоблари милоднинг I–II асрида Александрияда вужудга келган. Унда сеҳр–жоду инсоннинг иродавий хатти–ҳаракатларига тўғридан–тўғри таъсир эта олиши мумкин бўлган ўзига хос ғайритабиий кучлар сифатида эътироф этилган. Сеҳргарликка оид тушунча ва эътиқодлар махсус маросим ва байрамларда ўз аксини топган. Масалан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қурғоқчилик даврида ёмғир тилаш (“Суст хотин”), шамол зарар келтирганда уни тўхтатиш (“Чой момо”) ва керак бўлганда чақириш, офат юз берганда қурбонлик қилиш маросимлари ўтказилган. Шу тариқа илоҳий кучларга ишонишга бағишланган маросимлар асосида кейинчалик диний маросимлар шакллана бошлаган. Сеҳргарлик ҳозирда ҳам турли халқлар урф–одатларида мавжуд. Кўпинча кишиларнинг иродасизлиги, ижтимоий ҳодисалар олдида ожизлиги, табиат кучлари олдидаги қўрқув, мавжуд муаммоларни тўғри таҳлил эта олмаслик оқибатида сеҳргарликдан нажот топишга ишонилади. Сеҳр– жоду элементлари барча динларда қарғиш ва дуолар шаклида сақланиб қолган.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling