Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet28/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

БУДДАНИНГ “ТЎРТ
ҲАҚИҚАТИ”

Будда таълимотининг асосида “ҳаёт – бу азоб–уқубат” ва “нажот йўли мавжуд” деган ғоялар ётади. Инсон ўзига хос мавжудот бўлиб, туғилади, ўзини–ўзи ҳалок қилади ёки қутқаради. Бу ғоялар Будданинг илк даъватида таърифланган “тўрт олий ҳақиқат” ҳақидаги қарашларда ўз ифодасини топган.
Азоб–уқубат ҳақидаги ҳақиқат”. Буддавийликка кўра, ҳар бир тирик жон азоб–уқубатни бошидан кечиради. Шунинг учун ҳам, ҳар қандай дунёвий ҳаёт қийноқ, азоб– уқубатдир. Туғилиш – қийноқ, касаллик – азоб, ўлим – кулфат, қийинчиликка дуч келиш – машаққат, бахтсизлик, умидсизлик – азоб, севмаган киши билан яшаш – азоб, суюкли одамингдан ажралиб қолиш – ғам, астойдил хоҳлаган нарсангга эриша олмаслик – азоб, орзу–ҳавасга етолмаслик – азоб–уқубат.
Азоб–уқубат сабаблари ҳақидаги ҳақиқат”. Инсон моддий нарсалар ёки маънавий қадриятларни ҳақиқий ва доимий, деб ҳисоблагани учун уларга эга бўлишга интилади. Бу интилиш ҳаёт давомийлигига олиб келади. Яхши ёки ёмон ниятлардан тузилган ҳаёт дарёси орзу ва интилишлар сабабли келажак ҳаёт учун “карма” ҳозирлайди. Инсон ўз нафсининг хоҳиш–истакларига асир бўлгани учун азоб– уқубат гирдобида қолади. Демак, қайта туғилиш ва янги қийноқларга дучор бўлиш давом этади. Аксарият буддавий донишмандлар фикрича, Буддадан бошқалар “нирвана” ҳолатига эриша олмаганлар.
Азоб–уқубатлардан халос бўлиш ҳақидаги ҳақиқат”. Ҳар қандай ўй– ният, орзу–ҳавас ва интилишлардан бутунлай воз кечиш “нирвана” ҳолатига олиб боради. Бу ҳолатда инсон қайта туғилишдан тўхтайди. Буддавийлар “нирвана” руҳнинг олий ҳолати, деб ҳисоблайдилар. “Нирвана”да “ҳаёт ғилдирагидан” ажралиш рўй беради, яъни киши барча ғам–ташвишлардан холи бўлади, истаги ҳам, туйғуси ҳам, эҳтирослари ҳам аҳамиятсиз бўлади.
Азоб–уқубатлардан қутулишнинг нажот йўллари ҳақидаги ҳақиқат”. Будда “халоскорликнинг ажойиб саккиз йўли”га амал қилиш орқали азоб–уқубатлардан қутулиш мумкинлигини таъкидлаган. Будда уларни қуйидагича талқин этади:

  • тўғри маслак (дунёқараш). “Тўрт олий ҳақиқат”ни билиш, идрок этиш ва унга ишониш;

  • тўғри мақсад. Таъмагирлик, нафс, ҳирс, бадхулқлик, бағритошлик ҳисларидан холи бўлиш, дунёвий ҳузур– ҳаловатдан халос бўлиш, кераксиз фикрлар ва бошқаларга зарар етказиб қўйишдан сақланишга интилиш;

  • тўғри сўз. Ёлғон, туҳмат, ҳақорат, манманликдан холи бўлиш, бефойда гаплардан сақланиш;

  • тўғри саъй–ҳаракат. Ўлим (қон тўкиш), ўғирлик, зинодан сақланиш, ўзиники бўлмаган нарсага кўз олайтирмаслик, ортиқча ҳиссиётга берилмаслик, ўзидаги ёмон туйғуларни жиловлаш ҳамда эзгу туйғулар ва

ҳаракатларни ривожлантириш;

  • тўғри турмуш тарзи. Номаъқул ҳаёт тарзидан сақланиш, ғайриихтиёрий ҳаракатларсиз, бировларга зиён етказмай яшаш;

  • тўғри интилиш. Эришилган муваффақиятларни ривожлантириш, халоскорлик йўлида йиғилган тажрибани асрашга эришиш йўлида тинмай ҳаракат қилиш;

  • тўғри фикрлаш (диққат–эътибор). Танага, ҳиссиётга, онг ва руҳий ҳолатларга диққат–эътибор қаратиш, уларнинг моҳиятини аниқ белгилаш, эҳтирос ва изтиробларга чек қўйиш,

  • тўғри мулоҳаза (ўз фикр–хаёлларига чўмиш). Ҳиссий ҳолатларни тарк этиш, кўтаринки, юксак билим ва мантиқий тафаккурга эга бўлган биринчи “билиш босқичига” қадам қўйиш, кундалик ҳаёт ташвишларидан қутулиб, ҳайрат, завқ–шавқ ва қувонч оламида кезиш.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling