Буддавийлик дини қачон пайдо бўлган?
Сиддҳартҳа Гаутама ҳақида нималарни биласиз?
“Нирвана” нима?
Будданинг “нажотнинг олийжаноб саккиз йўли” ҳақидаги қарашларининг аҳамияти нимада?
Буддавийликнинг қандай муқаддас китоблари мавжуд?
Мустақил иш топшириқлари
Будда ҳақида мавжуд афсоналарни солиштиринг.
Буддавийликка Ҳиндистоннинг бошқа динларининг таъсирини таҳлил қилинг.
Буддавийликнинг Марказий Осиёда эгаллаган мавқеи ҳақида маълумот беринг.
Хитойда буддавийликнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти ҳақида илмий маъруза тайёрлаб курсдошларингизга тақдим қилинг.
Мавзу бўйича кўргазмали слайд тайёрланг (MS Power
Point).
Режа
Христианлик тарихи.
Муқаддас манбалари.
Христианлик таълимоти.
Христианлик маросимлари.
Христианлик йўналишлари.
Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келиши.
Таянч тушунчалар:
Миссия, Ота–Худо, Ўғил–Худо, Муқаддас руҳ, христианликнинг оқимларга ажралиши, Православлик, Католиклик, сирли маросимлар, чўқинтириш (христианлик динига киритиш), причастие (нон билан тамадди қилиш), черковда гуноҳларга тавба қилиш, никоҳ аҳди, баданни ёғ билан ишқалаш (соборование), чўқинувчининг пешонасига муқаддас ёғ суркаш, руҳонийлик, Исонинг туғилиши, Худонинг уч қиёфаси, Протестантлик, индульгенция (пул эвазига гуноҳларни кечириш), аъроф (чистилище), англиканлик, лютеранлик, кальвинизм, Библия, «Ҳаворийлар амаллари», Инжил, Қадимий Аҳд, Янги Аҳд.
Мавзу ўқув мақсади:
Христианлик динининг тарихи, Исо Масиҳ ва унинг ҳаворийлари фаолиятлари, таълимоти, кўзга кўринган намояндалари, муқаддас китоблари,йўналишлари, диний урф– одатлари ҳақида талабаларга атрофлича маълумот бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |