Урганч Давлат Университети Кимёвий технологиялар факультети
“Озиқ овқат технологиялар” кафедраси ўқитувчиси Кураязов Зарифбой Раматовичнинг « Донли хом-ашё ва дон маҳсулотларини сақлаш технологияси » фанидан ўтган очиқ дарс машғулотига
Т А Қ Р И З
2018 йил 14 март куни “Кимёвий технологиялар” кафедраси ўқитувчиси Кураязов Зарифбой Раматовичнинг 175-ООТ гуруҳига “Бошланғич ва ўртача намуна тайёрлаш” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Очик дарсда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
Очик дарс кетма-кетлигига катта эътибор берилди. Дастлаб талабалар билан саломлашиб давоматни аниқлади, сўнгра аудитория талабаларининг дарсга тайёргарлигини текширди. Аудитория ва талабаларнинг дарсга тайёрлиги талаб даражасида эканлигини кўриб, аввалги мавзуни талабаларга эслатиб, ўтилган асосий тушунчаларга яна тўхталди ва янги мавзуни талабаларга лаборатория ишини бажариш тартибини тушунтирди.
Дарс машғулотида ўқитувчи Бошланғич ва ўртача намуна тайёрлаш тўғрисида талабаларга тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.
Мавзу бўйича Бошланғич ва ўртача намуна олиш ишларга урғу берилди. Машғулот охирида талабаларга уй вазифаси топширилди.
Умуман очик дарс юқори савияда ўтди, ўқитувчи эса ушбу дарс машғулотини ўтишда таълимий, тарбиявий мақсадга эришди деб ўйлайман.
Урганч давлат университети
Кимёвий технологиялар
факультети декани: доц. Ш.Р.Қуранбаев
Do'stlaringiz bilan baham: |