Al-xorazmiy nomidagi urganch davlat universiteti
Download 0.95 Mb.
|
Ataniyozova Nodira Qirqbo`g`imlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Гиениясимонлар (Hylniopsida) 2. Понабаргсимонлар (Sphenophyllopsida) 3. Коломитсимонлар (Calamopsida) 4. Қирқбўғимсимонлар (Eguisetopsida
Ҳозирда бу синфнинг битта оиласи Қирқбўғимдошлар – (Eguisetaceae) бўлиб, туркуми ҳам битта, яъни қирқбўғим (Eguisetum) ҳисобланади. Оиланинг бошқа туркумлари қирилиб кетган. Тошкўмир даврида яшаган қирқбўғимсимонлардан бизнинг давримизгача фақат битта туркум вакиллари сақланиб қолган. Бу туркумнинг турлар сони 20та (30-35та тур атрофида). Улар дунёнинг Австралия ва янги Зелландиядан ташқари барча континентларида кенг тарқалган. Ер шарида кенг тарқалган. Улар кўпроқ сернам жойларда тарқалган. Совет иттифоқ флорасида 13 туркумнинг учраши аниқланган. Ўзбекистонда иккита тури ўсади. Қирқбўғимнинг лотинча номини биринчи бўлиб қадимги Рим табиатшуноси Плиней Старший ишлатган. У қирқбўғимнинг шохланган новдасини отнинг думига ўхшатган (лотинчада genius-лошадь-от saeta,seta- қаттиқ толаси). Ҳозирда қирқбўғимлар ташқи кўриниши жиҳатидан ўзларининг аждодлари бўлган коломитларнинг миниатюра шаклини эслатади. Бироқ ҳозирги замон қирқбўғимларнинг баъзиларининг бўйи 12м га етишига қарамай ўтсимон ўсимликдир. Бунга мисол қилиб, Жанубий Американинг тропик ўрмонларида ўсадиган поясининг узунлиги 10-12м га етадиган. Е giganteumни олиш мумкин. Лекин уларнинг пояси ингичка бўлиб, судралувчи, атрофида бута, дарахт ўсимликларга чирмашиб ўсади. Қирқбўғим спорофитининг ер остидаги илдиз поясида илдизи ва туганаклари жойлашган. Илдизпоялари икки хил: горизонтал ва вертикал типда бўлади. Горизонтал илдизпояси кучли тараққий этган бўғим оралиқларининг узунлиги 25 см гача боради. Ер остида 0,5м дан 2м гача чуқурликда жойлашган. Тик (вертикал)илдизпояси эса анча ингичка, бўғим оралиғининг узунлиги ҳам 10см дан ошмайди. Вертикал илдизпоя горизонтал илдизпоядан тараққий этади. Илдиз ҳосил қилувчи куртакларининг тараққий этиши туфайли янги илдизлар ҳосил бўлади. Вертикал ва горизонтал илдизпояларнинг айрим ён кўртакларидан туганаклар ҳосил бўлади. Бу туганаклар келиб чиқиши жихатидан қисқарган ва йўғонлашган новда бўлиб, ўзида кўп миқдорда озуқа модда, яъни крахмал тўплайди ҳамда вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Қирқбўғим туркумининг вакиллари ер устки поясининг морфологиясига кўра иккита гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ турларининг поялари бир хил тузилишга эга. Уларда спора бошоқлари поясининг учида, айримларида ён новдаларининг учларида ҳосил бўлади. Бу гуруҳга Ўзбекистонда кенг тарқалган шохланган қирқбўғим Е. ramosissimum киради. Қуруқ ерларда ўсишга мослашган. Иккинчи гуруҳга кирувчи қирқбўғим турларининг ер устки пояси икки хил бўлади. Биринчиси қўнғир ёки яшил рангда, спора ҳосил қилади, генератив поя дейилади. Иккинчиси яшил рангда, вегетатив поя деб аталади. Баҳорги поя хлорофилсиз, ёзги поя яшил бўлади. Ўзбекистон шароитида ўсувчи дала қирқбўғимида (E arvense) спора ҳосил қилувчи поя эрта баҳорда ўсиб чиқиб, спора ҳосил қилгандан сўнг қурийди. У кўпайиш учун хизмат қилади, хлорофиллсиз қўнғир рангли ва шохланмаганлиги, яъни битта бош поядан иборат эканлиги билан фарқ қилади. Ҳар иккала поя ҳам бир илдизпоядан ўсиб чиқади. Вегетатив пояси ёз ойида тараққий этиб, яшил рангда бўлиши ва сершохланганлиги билан ажралиб туради. Бу ўсимлик кўп йиллик ўт бўлиб, дарё ёқаларида ариқ, канал бўларида, ўтлоқларда, экин майдонларида, захкаш ўтлоқларда бегона ўт сифатида ўсади. Тик ўсувчи, бўйи 50см гача Илдизпояси ер остида 1м гача чуқурликда жойлашган бўлади. Илдизпояси бўғимларга бўлинган бўлиб, ҳар қайси бўғимдан илдиз тараққий этади. Илдизпоядан туганаклар ҳам ҳосил бўлиб, унда озуқа моддалар тўпланади ва вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Генератив поя ҳам кўп қиррали ва поясининг ичи бўш бўлади. Барглари поя бўғимларида халқасимон жойлашган, жуда майда асоси қўшилган хлорофилсиз. Шунинг учун барг вазифасини яшил новдалар бажаради. Поянинг ташқи томонини пўст (эпидермис) ўраб туради. Эпидермис остида хлорофил доначаларига бой ассимиляция тўқимаси жойлашган. Ундан ичкарида юпқа пўстли думалоқ шаклдаги асосий паренхима (говон тўқима) ҳужайралари бўлади. Дала қирқбўғимининг жинссиз кўпайишида поясининг учки қисмида эллипссимон шаклдаги спора бошоғи ҳосил бўлади. Бошоқнинг марказий ўқига халқасимон шаклдаги спорофиллар ўрнашган. Ҳар қайси спорафилдаги спорангийларда тенг споралар ҳосил бўлади. Улар етилгандан сўнг спора узунасига чатнайди. Споралар ташқи муҳитга тарқалади. Тупроққа тушган споралар қулай шароитда ўсиб хлорофилли гаметофитни ҳосил қилади. Гаметофитлари яшил пластинка шаклида бўлади. Қирқбўғим спораси юмалоқ тўқ яшил рангли 3 қават пўст билан ўралган. Устки пўстидан спора пишиб етишиш олдидан спирал шаклида элатера ҳосил бўлади. Споралари элатералар билан таъминланган бўлади. Элатералар споранинг тарқалиши ва тупроққа маҳкам ўрнашишига ёрдам беради. Антеридийда етилган сперматозоидлар сув ёрдамида ҳаракатланиб архегонийдаги урғочи тухум ҳужайрани уруғлантиради. Уруғланган тухум ҳужайрадан ҳосил бўлган зигота тараққий этиб, янги ёш қирқбўғимнинг жинссиз насл спорофитига айланади. Дала қирқбўғими доривор ўсимлик. Унинг ёзги пояси қонни тўхтатиш ва сийдикни ҳайдаш ҳусусиятига эга. Сибирда отларга озуқа сифатида фойдаланилади. Баъзи жойларда бу ўсимлик захарли ҳисобланиб касаллик келтириб чиқаради дейишади. Лекин инсон учун унинг захарлилиги тўғрисида аниқ бир маълумот йўқ. Аксинча, ёш шохчаларини Шимолий Америка, Евроосиё камбағал аҳолиси овқатда ишлатишган. Қаттиқ пояларидан (наждак қоғоз ўрнида) мебел ва мугуз (шох)ларни полировка қилишда металл идишларни тозалашда ишлатилган. Қирқбўғим таркибида эквизетос алколоиди бор. Шимолий Америкада ҳиндулар қирқбўғим илдизпояларидан сават идишларни тўқишда фойдаланишган. Металларни занглаб қолишдан мебел асбобларга пардоз бериш ишларида кенг ишлатилган.
Қирқбўғимтоифа ўсимликларнинг характерли белгиси шуки, поясининг бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинганлиги ҳамда баргларнинг ҳалқасимон жойлашганлиги билан ажралиб туради. Қирқбўғимларнинг кўпчилик турлари бизгача етиб келмаган. Бўлимнинг асосий синфлари: 1. Гиениясимонлар (Hylniopsida) 2. Понабаргсимонлар (Sphenophyllopsida) 3. Коломитсимонлар (Calamopsida) 4. Қирқбўғимсимонлар (Eguisetopsida ) Бу былим вакиллари поясининг ты\ри тартиб билан бы\им ва бы\им орали\ига былиниши билан бошка юксак спорали ысимликлардан фарк килади. Уларнинг бы\имларида майда барглар халкасимон ёки мутовкасимон былиб, жойлашган. Буларда поядан чиккан шохлар щам худди барглар каби мутовкасимон жойлашиб, улар щам ыз навбатида бы\имларга былинган. Пояни ташки томони серкиррали былиб, бу серкирралилик ички томонга щам та`сир килади. Яна характерли белгиларидан, буларнинг спорофиллари бутунлай вегетатив барг вазифасини бажаришдан воз кечган. Улар факат спора щосил килиш билан чегараланади, бу жихатдан плаунсимонларнинг спорофилларидан фарк килади. Сщунинг учун хам буларни спорофилларини спорангияфорлар деб аталади. Былим турлари Полеозой эрасининг Тошкымир даврида кенг таркалган ва ривожланган. Уларни дарахт, бута шакилдагилари юколиб кетиб, бизнинг давримизгача этиб келган эмас, факат кейинрок пайдо булган, кып йиллик ытысимликларгина бизгача этиб келган. киркбыгимлиларни щозирги даврда 30 га якин тури ма`лум. Улар дунёнинг Авцралия ва Янги Зелландия оролларидан ташкари барча эрларда учрайди. Оърта Осиёда 6 тури учрайди. киркбугимлилар келиб чикишига кура Риниофитларга бориб такалади. Чунки уларда щам майда барглилик кузатилади (Микрофиллия). эвалютсион нуктаи назардан бу былим щам тупик щисобланади. 2. Бу былим 3 синфга былинади: 1. Гиениясимонлар синфи г Щениопсида 2. Понабаргсимонлар синфи Спщенопщйлопсида; 3. кирк симонлар синфи – Эгвисетопсида; Adabiyotlar: Salobiddinov S. S. Gulli o`simliklar sistematikasi. T. «O`qituvchi» 1966 Hamdamov I va boshqalar. Botanika asoslari. T. «Mehnat». 1990 Xrjanovskiy V. Ch. Kurs obshey. Botanika. M. Vo`sshaya shkola. 1982 Kursanov L. I. va boshqalar. Botanika (O`simliklar sistematikasi). Toshkent. «O`rta va Oliy maktab» 1963 Mustafoev S. M. Botanika. Toshkent. «O`zbekiston» 2002 Maxmedov A., Tog`aev I. U. Yuksak o`simliklar bo`yicha amaliy mashg`ulotlar. Toshkent «Universitet». 1994y Maxmedov A. M. Botanika fanidan ma`ruzalar. F. 2003 Shostakovskiy S. A. Sistematika vo`sshix rasteniy. M. Vo`sshaya shkola. 1971 Komarnitskiy V. A. va boshqalar. Botanika. Moskva «Prosvehenie» 1977. t. 2 Tog`aev I. U. va boshqalar. Botanikadan amaliy mashg`ulotlar. T. «ToshDAU» 2002 Gordeeva T. N. i dr. Prakticheskiy kurs sistematiki rasteniy. Moskva «Prosvehenie» 1986 www.ziyonet.uz Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling