Al-xorazmiy nomidagi urganch davlat universiteti
Download 0.95 Mb.
|
Ataniyozova Nodira Qirqbo`g`imlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коломитсимонлар – Calamitosida.
- Қирқбўғимсимонлар-(Eguisetopsida) синфи (аждоди). Қирқбўғимсимонлар (Eguisetales) қабиласи.
Понабаргсимонлар синфи – Sphenophyllopsida. Бу синфга кирган ўсимликлар ҳам аллақачон йўқолиб кетган. Улар дастлаб устки девон даврида пайдо бўлган, тошкўмир ва перм даврининг бошларида авж олган, перм даврининг охири триас даврининг бошларига келиб йўқолиб кетган.Улар паст бўйли ўсимлик бўлиб, ўрмонлардаги ботқоқликларда ўсган. Қалин чакалакзорлар ҳосил қилган бўлсалар керак. Барглари бандсиз понага ўхшаш бўлиб четлари бутун ёки дихотомик типда кертилган. Кўпайиш органлари спорангийлардан иборат бўлган. Споралар бир хил катталикда бўлган ҳар қайси спорага баргда 3-4 тадан спорангий бўлган понабаргларнинг яшаш шароити тўғрисида полеоботаникларни сув ўсимлиги деб ҳисобласа, баъзилари аксинча, қуруқликда ўсадиган лиана деб ҳисоблайди. Коломитсимонлар – Calamitosida. Айнан коломитсимонлар ёки уларга яқин бўлган шакллар нафақат қазилма қирқбўғимларнинг, балки ҳозирги замон қирқбўғимларнинг ҳам дастлабки аждоди бўлган. Баъзи маълумотларга қараганда қирқбўғимларнинг дастлабки аждоди гиениянамолар бўлган деб қаралади. Ташқи қиёфасидан коломитлар қирқбўғимларни эслатади, лекин 10 баробар катта бўлган. Полеоботаника маълумотларига қараганда, коломитнамолар карбондан қуйи триас давригача бўлган ўрмонлар таркибига кирган. Қазилма қолдиқларига қараганда булар дарахтсимон ўсимликлар бўлган. Новдалари моноподиал шохланган. Полеозой эрасининг сернам ва илиқ иқлимли шароитида уларнинг вегетацияси узлуксиз йил бўйи давом этган ва шунинг учун уларнинг поясида йиллик ҳалқа ҳосил бўлган. Баландлиги 8 – 10м камдан – кам 20 м етади. 20 метргача етадиганларининг поясининг бўғин оралиқларининг ичи бўш бўлган (ковак бўлган). Коломитларнинг ер остки қисми ҳозирги замон қирқбўғимларидаги каби кучли илдизпоя бўлган барглари бутун, тўрланиши оддий бўлган. Уларнинг тузилишидаги ўзига хослиги спорофилларнинг қалқонсимон шаклидир. Булар хар хил спорали ўсимликлар бўлган. Коломитсимонлар синфи таркибида битта монотип тартиб ва оила бўлган. Коломитлар споралардан кўпайган. Споралар спорангийси бошоқчаларда етилган. Полеозойнинг охири мезазойнинг бошларида коломитлар ерда иқлимнинг кескин ўзгариши билан қирилиб ўсиб кетган. Бизнинг давримизгача етиб келгани, ҳозирги замон флорасида фақат қирқбўғимсимонларгина сақланиб қолган. Коломитларнинг тошга айланган қолдиқлари ва айрим бўлакларининг излари, Приморье, Корея ярим ороли , Ветнам, Ўрта Осиёда топилган. Қирқбўғимсимонлар-(Eguisetopsida) синфи (аждоди). Қирқбўғимсимонлар (Eguisetales) қабиласи. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling