Қалбакилаштирилган дори воситаси


Download 16.52 Kb.
Sana15.09.2023
Hajmi16.52 Kb.
#1678865
TuriКодекс
Bog'liq
дори воситалари жиноят кодекси


Дорихонада сифатсиз,калбаки ва Узбекистон Республикасида руйхатдан утган дори воситалари нинг гайриконуний нусхаларини саклаш, уларнинг реализацияси хамда улардан фойдаланиш каби жинойи ишлар содир килганда, жиноят кодексининг нечанчи моддалари билан жазо кулланилади? Жазо санкцияларини курсатинг.
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун таърифига кўра – қалбакилаштирилган дори воситаси – таркиб ва (ёки) ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон маълумот илова қилинган дори воситаси;
сифатсиз дори воситаси - яроқсиз ҳолга келган дори воситаси ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситасидир.
Қалбакилаштирилган дори воситалари таснифи
Таркибида таъсир этувчи моддаси бўлмаган дори воситалари («плацебо»маҳсулот);
Таркибида ёрлиқда кўрсатилмаган дори воситаси сақлаган ёки уни имитация қиладиган модда сақлаган дори воситалари;
Таркибида ёрлиқда кўрсатилганга қараганда кўп ёки кам модда сақлагандори воситалари;
Таркибида дори воситасини тўғри сақлаган, аммо бирламчи ўрами ва ёрлиғи бўйича оригиналидан фарқ қилган дори воситалари;
Сифати амалдаги талабларга жавоб берадиган, ишлаб чиқарувчи корхона номидан ишлаб чиқарилган, таркиби, номи ва ўрамлари бўйича оригинал дори воситалари билан ўхшаш дори воситалари;
Таркибида таъсир этувчи моддалари талабга жавоб берадиган ва замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.
Фармацевтика бозорига қалбакилаштирилган дори воситаларининг кириб келиши қуйидаги салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин:
1. Истеъмолчи - бемор организмига зарурат туғилиб турган ҳолда тегишли фармакотерапевтик ёрдам кўрсатмаслиги, яъни дори деб қабул қилинган восита таркибида таъсир этувчи моддаларни умумай йўқлиги ёки етарли миқдорда бўлмаслиги;
2. Ёрлиқда кўрсатилган дори моддасининг ўурнига бошқа таъсир этувчи модда бўлиши бемор организмига зарарли ва унга керак бўлмаган биологик фаол моддаларни киритилиши;
3. Ҳақиқий дори воситаси ишлаб чиқарувчи фирма ва дори воситасига нисбатан Исътемолчида ишончсизлик уйғониши;
4. Ишлаб чиқарувчи фирма ва (ёки) давлат ташкилотларига етказиладиган иқтисодий зарар.
Дори воситасининг ғайриқонуний нусхалари – интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситаларидир.
Дори воситаларининг қалбакилаштириладиган объектлари қуйидагилардан иборат:
таъсир этувчи моддалар;
дори шакли:
дозаси-даволаш учун белгиланган миқдори:
умумий миқдори-номинал массаси;
жойланиши (упаковка);
яроқлилик муддати;
серия рақамлари;
таъсири ва даволаш юзасидан ёзилган йўриқнома (вкладыш);
сифат назоратига таалуқли йўлланма ҳужжатлар.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси«165»1-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш,сақлаш, ташиш ёки ўтказиш.

 Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш,ташиш ёки ўтказиш –



 Шу хуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб энг кам иш хақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жаримасолишга сабаб бўлади»

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси«186» 3-модда.
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёҳуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш»
- кўп миқдорда;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;
- баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;
- дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса,
- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
- жуда кўп миқдорда;
- уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;
- одам ўлишига сабаб бўлса,-
- саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
- одам ўлимига сабаб бўлса;
- бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса,
- ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш биланжазоланади”
Download 16.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling