Қалбакилаштириш


нинг идентификация кўрсаткичлари


Download 1 Mb.
bet17/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59
Bog'liq
yangi

нинг идентификация кўрсаткичлари
а) органолептик кўрсаткичлар. физик-
кимёвий кўрсаткичлар
б) ранги, ҳиди,
тиниқлиги. ўзгариш
кўраткичлари
в) органолептик кўрсаткичлар
г) триглицеридларнинг ёғ-кислота таркиби. физик- кимёвий кўрсаткичлар
3. Simmondsia турига мансуб чўл бутаси уруғидан қандай ёғ олинади?

  1. Жожоб мойлари

  2. Бабассу мойи

  3. Палмаядро мойи

  4. Тунг мойи

  1. Ёғ-мой товарларини зичлиги уларнинг ёғ кислоталари таркибидан келиб чиқиб 910 дан 970 кг/лг3 оралиқда бўлади?

а) 910 - 970кг/м’
б) 913-923
в) 920-956кг/м’
г) 930- 950 кг/мъ

  1. Еғлардаги иур синдириш кўрсаткичи қайси асбоб ёрдамида аниқланади?

а) рефрактометр
б) спектрометр в) газ хроматографи г) суюқлик хроматографи

  1. Тоза рафинацияланмаган мой, табиий совутиш йўли билан мевалардан олинган ва кейинчалик кимёвий реагентларни қўлламаган ҳолда филтрлаб олинган маҳсулот нима дейилади?

  1. Virgin

  2. Virgin Fino

  3. De ORIJO

  4. Lampante

7. Сиқилган мевалардан қолган қолдиқни кимёвий реагентлар таъсирида экстракция қилиб олинган мой нима дейилади?

  1. De ORIJO

  2. Virgin

  3. Virgin Fino

  4. Lampante

8. Ёғкислота таркибини қайси асбоб ёрдамида аниқланади?

  1. газсуюқлик хроматограф

  2. спектрометр

  3. УБ спектрометр

г) рефрактометр


ошади

9. Ёғларни оксидланиши (ачиши) натижасида йод сони



  1. тушади

  2. ошади

  3. ўзгармайди

  4. жуда кам миқдорда


3.7. Тухум товарларини идентификациялаш ва
қалбакилаштириш

Тухум ўзининг тўйимлилиги ва таъм сифатлари бўйича бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари орасида етакчи ўринда туради. Тухум янгилигида, қовурилган ҳолда, қуймоқ тарзида истеъмол қилинади, кўпчилик ҳолларда эса у безатиш учун ҳам, муайян
хоссаларни шакллантириш учун ҳам турли овқатларга қўшилади.

Назаримизда бундай натурал маҳсулотни сохталаштириб бўлмайдигандек туюлади, чунки уни табиатнинг ўзи яратган. Лекин бунда ҳам қалбакилаштиришлар бўлиши мумкин.


Шу сабабли озиқ-овқат бозорларида реализация қилинаётган барча турдаги тухумларнинг ҳақиқийлигини ҳар томонлама экспертиза қилиш билан боғлиқ муаммолар туғилади.
Тухумлар ва тухум товарларининг ҳақиқийлигини экспертиза қилганда қуйидаги тадқиқот мақсадларига эришилиши мумкин:
+ тухум ва тухум товарларини идентификациялаш;
+ тухум навларини идентификациялаш;
+ қалбакилаштириш усуллари ва уларни аниқлаш йўллари.
Тухумларнинг турини идентификациялаш мақсадида хақиқийликни экспертиза қилиш вақтида эксперт ушбу товалар гуруҳини тадқиқ қилишнинг замонавий усулларини эгаллаган бўлиши керк. Ушбу мақсадга эришиш учун профессионал экспертда туғилиши мумкин бўлган вазифалар доирасини кўриб чиқамиз.
Тухумларни идентификациялаш. Егулик тухум сувда сузмайдиган ўтхўр паррандаларнинг пўчоқ ичида шаклланган ҳамда оқсил ва ёғ қисмларидан ва ҳаво камерасидан (пугадан) иборат бўлган уруғлантирилган ёки уруғлантирилмаган урғочи тухум хужайрасидир. Паррандаларнинг турларига қараб егулик тухумлар: товуқ тухумлари, бедана тухумлари, цесарка тухумлари, туяқуш тухумлари бўлади.
Сақлаш муддатига ва сифатига қараб, егулик товуқ тухумлари парҳез тухумларга ва овқатга ишлатиладиган тухумларга бўлинади. Парҳез тухумлар сирасига сақлаш муддати, товуқ туққан кунни ҳисобламаганда, 7 суткадан ошмайдиган ва тегишли тарзда тамғаланган тухумлар киритилади.
Овқатга ишлатиладиган тухумлар сирасига сақлаш муддати, товуқ туққан кунни ҳисобламаганда, саралаш кунидан бошлаб 25 суткадан ошмайдиган тухумлар ва совуткичларда кўпи билан 120 кун сақланган тухумлар киритилади.
Оғирлигига қараб парҳез ва овқатга ишлатиладиган егулик товуқ тухумлари уч тоифага: 6-жадвалда кўрсатилган параметрларга мувофиқ сара тухумларга, биринчи ва иккинчи тоифа тухумларига бўлинади ҳамда 0 - сара тухумни; 1 - биринчи тоифали тухумни; 2 — иккинчи тоифали тухумни билдиради.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling