Қалбакилаштириш


Ловсан толасининг олиниши


Download 1 Mb.
bet52/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59
Bog'liq
yangi

Ловсан толасининг олиниши: ловсан толаси терефталат кислота билан этиленгликол моддасини поликонденсация (280°С) реакция натижасида олинган полиэтилен терефталат полимеридан олинади.
Газламалар куйидаги усуллар бўйича тўқилиши билан фаркданади.
Газлама- бир-бирига перпендикуляр жойлашган 2та ипдан бўйлама (танда) ва кўндаланг(арқоқ) ипларни ўзаро тўқилиши натижасида хосил бўладиган материал. (толалар эни ва бўйи бўйича тўқилади).
Трикотаж- эгилувчан ва пишиқ жисм бўлиб, тўқимачилик ипларининг эгилиши натижасида хосил бўладиган ва бир- бирига тизилган халқалардан ташкил топади. Унинг асосий элементар звеноси - халқа. (толалар фақат энига тўқилади).
Нотўқима полотно- (нетканме полотно) турли усуллар билан бириктирилган бир неча тўқимачилик материалларининг қатламларидан ташкил топган маҳсулотга айтилади. Нотўқима полотнони асоси сифатида толали холст (тўшама), иплар системаси, газлама ёки трикотаж полотно ва уларни комбинацияси қўлланади.
Абразив- абразив сифатида наждак тошлар, (қум қоғоз) коғозлар, металлар ва айрим қаттиқ газламалар қўлланилади.
Тикувчиликда ишлатиладиган материаллар вазифасига қараб олти гуруҳга булинади:

  1. асосий материаллар - тикувчилик буюмни усти сифатида қўлланилади (газлама, трикотаж ва нотўқима полотно, табиий ва сунъий чарм ва мўйна, комплекс ва пленкали материаллар);

  2. астарли ва қистирма материаллар;

  3. иситувчи материаллар - иссиқни сақловчи сифатида қўлланилади (момиқ пахта, ватин, поролон, табиий ва сунъий мўйна);

  4. буюм қисмларини бириктирувчи материаллар(тикув ипи, йигирилган ип, елим материаллар);

  5. безаш материаллари (тасма, тур, шнурлар вабошқа);

  6. фурнитура - ёрдамчи материал (тугма, молния, илмоқлар, кнопка ва бошқа). Тикувчилик буюмларни аксарияти тўқимачилик материаллардан тайерланади: газлама, трикотаж ва нотўқима полотнолардан тикув ва йигирилган иплар, момиқ, ватин ва бошқа қўллаган ҳолда.

Бу материалларнинг асосий қисми тўқимачилик толалардан ташкил топади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling