Газета қоғозининг 1м2 массаси камида неча граммни ташкил этади?
40г.
45г.
65г.
60г.
Қоғозни синаш вақтида, тортилган қоғоз намунаси солинган бюкс қуритиш шкафига жойлаштирилади ҳамда неча градус ҳароратда доимий массагача қуритилади?
105 °С
90 °С
100 °С
95 °С
Қоғознинг кулдорлигини аниқлашда қайси ISO стандартини қўлланади?
ISO2144
ISO2470
ISO2758
ISO 9184/1-3
Қоғознинг тола таркибини аниқлашда қайси ISO стандартини қўлланади?
ISO 9184/1-3
ISO2470
ISO2758
ISO 2144
10. Қоғознинг эзилишга қаршилиги ва эзилиш индексини аниқлашда қайси ISO стандартини қўлланади?
ISO 2758
ISO2470
ISO2144
ISO 9184/1-3
11. Қоғознинг оқлилигини аниқлашда қайси ISO стандартини қўлланади?
ISO 2470
ISO2758
ISO 2144
ISO 9184/1-3
Тўқимачилик товарларини идентификациялаш ва
қалбакилаштириш
Тўқимачилик саноати ва унинг аҳамияти
Турли хилдаги ўсимлик толалари, жун ва суньий синтетик толалардан турли газламалар, ип ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи енгил саноат тармоғидир. Тўқимачилик саноати таркибига тўқимачилик хом ашёсини дастлабки, қайта ишлаш, ип газлама, жун газлама, зиғир, каноп жун толасидан газлама, шойи, нотўқима материаллар, тўр тўқиш, тўқимачилик- атторлик, трикотаж, кигиз-намат босиш соҳалари киради. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари кийим-бош ва пойабзал ишлаб чиқаришда, шунингдек, мебель, машинасозлик саноати ва бошқаларда ишлатилади.
Тўқимачилик тайёр маҳсулотлар (газлама, трикотаж, эшилган иплар ва х.к.) асосан тўқимачилик иплардан ишлаб чиқаради.
Тўқимачилик материаллари халқ хўжалиги тармоқларида кенг ишлатилади. Уни ишлатмаган бирорта ҳам тармоқлар йўқ.
Асосий тўқимачилик маҳсулотлари кийим-кечак ва хўжаликда ишлатилади. Масалан: ривожланган давлатларда кийим - кечак учун 35-40 %, хўжалик маҳсулотлари учун 20- 25%, техникада 30-35% ва бошқа мақсадлар учун 10% гача ишлатилади. Ҳозирги йўналиш техникада ишлатиладиган маҳсулотларни асосан кимёвий толалардан ишлаб чиқаришни талаб этмокда. Табиий толалар асосан кийим—кечак учун ишлатилмоғи лозим.
Аввалги Собиқ Иттифоқ таркибида Ўзбекистон хом-ашё манбаи бўлиб ҳисобланган. Чунки республикада пахта, ипак, каноп толаларини ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда турар эди.
Етиштирилган пахта толасининг фақат 9-10% Республикада тўқимачилик тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ишлатилар эди. Пахтанинг қолган 90% тола сифатида сотилган. Бугунги кунда 40-50% пахта толасидан маҳсулот ишлаб чиқарилмокда.
Тўқимачилик толаларининг синфланиши
Тола — йигириш, газлама тўқиш ва бошқа мақсадлар учун ишлатиладиган ингичка, пишиқ табиий ёки сунъий ашё; турли электр қурилмаларининг қилсимон ингичка ток ўтказувчи қисми; кокил, соч толаси.
Тўқимачилик материалларида жуда кўп ва турли кимёвий таркиб, тузилиш ва хоссаларга эга бўлган тола ва иплар қулланади. Уларни ўрганишни енгиллаштириш учун синфлаштирадилар.
Синфлаштиришнинг асосида - толаларнинг келиб чиқиши (олиниш усули) ва кимевий таркиби куйилган. Тўқимачилик саноатида ишлатиладиган ҳамма толалар келиб чиқиши бўйича иккита синфга бўлинади:
.Табиий толалар.
. Кимёвий толалар.
Тўқимачилик табиий толалар.
Табиий толаларга - ўсимликлар, жониворлар ва минераллардан олинадиган толалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |