Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet51/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
yangi

Вискоза толасини олиш: вискоза толаси арча, ёғочларнинг целлюлозасидан олинади арча ёғочларида 50 % гача целлюлоза бўлади. Арча ёғочларидан целлюлоза ишлаб чиқарадиган махсус заводлар бор.
Вискозанинг штапел толаси. Тўқимачилик саноатида вискозанинг узлуксиз узун иплари ва кесилган штапель толалари ишлатилади.
Вискоза ипининг хоссалари: гигроскопик хусусияти бўйича пахта ипига ўхшаш, лекин хўл ҳолатида мустаҳкамлиги 2 баробар камаяди. 150-160 °С да тузилиши ўзгармайди. Ювганда киришади. Ишқаланиш деформациясиги чидамли.
Ацетат толасининг олиниши: ацетат толаси қуруқ усул билан ацетилцеллюлозадан олинади. Ацетилцелллюза эса кимёвий заводларда пахтанинг калта толасини сирка ангидриди билан ишлаш натижасида олинади. Ацетат ипининг
мустаҳкамлиги вискозадан кам, лекин, ҳўл ҳолатда мустаҳкамлигини кам йуқотади. Эластик хусусияти вискозадан яхши, лекин гигроскопик хусусияти вискозадан паст. Яна камчилигидан биттаси ишлатиш жараёнида ацетат толасида статик зарядлар йиғилади. Лекин, толаси яхши бўлади, ҳар хил кийим-кечак ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Шиша толасини олиниши: шиша толалари диаметри 2 см бўлган шиша шарикларидан олинади. Бу шариклар 1200-1600°С эритилиб махсус фильтрдан ўтказилади. Эриган шиша фильтрдан ўз оғирлиги таъсирида оқиб тушади. Ҳаво билан совитилган ип ғалтакка ўралади.
Ипларни бир-бирига ёпишқоқлигини камайтириш учун ва юмшоқлигини ошириш учун улар махсус ёғлар билан ёғланади.
Металл ипларини олиш: металл иплари асосан мисс металлини чўзиш усули билан олинади. Олинган металл ипини уч хил қиммат баҳоли металл билан қоплайди. (1-2 % олтин, кумуш).
Металл иплари ҳар хил кўринишда бўлади. Бу иплар кийимларни ва орден, медалларни безатишда ишлатилади.
Сунъий толалар: табиатда тайёр ҳолда учрайдиган юқори молекулали бирикмалардан (целлюлоза, оқсил) оладилар. Синтетик толаларни табиатда учрайдиган (кўмир, газ, нефть) кичик молекулали бирикмалардан юқори молекулали бирикмаларни синтез қилиб оладилар. Синтетик толалари гетерозанжирли ва карбозанжирли толаларга ажратилади.
Гетерозанжир толалар деб, полимер занжирида углерод атомларидан ташқари кислород, азот каби бошқа элементлар ҳам бўлган толаларга айтилади.
Карбозанжир толалар деб, полимер занжири фақат углерод атомларидан ташкил топган толаларга айтилади.
Синтетик толалар оддий моддаларнинг яъни, мономерларнинг молекулаларни синтезлаб капрон толаси ва ловсан толасиолинади.
Капрон толасининг олиниши: Капрон толаси капролактам мономерини полимерлаш реакцияси билан олинади.
Капролактам эса фенол, бензол, фуЎзРурол моддаларига кимёвий ишлов бериб олинади. Фенол, бензол, фуЎзРурол эса Нефтьни, тошкўмирни қайтадан ишлаш натижасида олинади.
Капрон толасининг асосий хусусиятлари. Капрон чексиз узунликдаги ип ва қирқилган штапел тола кўринишида ишлаб чиқарилади.
Гигроскоплиги 4 %. Т = 65°С - капрон пишиқлигини йўқота бошлайди. Ишқор таъсирига чидамли. Кислотага чидамсиз.Камчилиги эса, толаси силлиқ, яхши илашмайди, ишқаланиш кучи кам. Бошқа толалар билан аралаштирилган ва силлиқлиги туфайли материал юзасига чиқиб ишқаланиш натижасида пиллинг (тугунчалар) ҳосил бўлади. Ўзига намликни тортади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling