Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
“Япониянинг ҳаѐтий маконини режалаштириш” геосиѐсий
доктринасини таклиф этдилар. Бу доктрина билан улар Япониянинг 1920-1940 йиллардаги расмий давлат сиѐсатини белгилашга уриндилар. Макон режалаштириш сиѐсатига мувофиқ Япония мамлакатнинг марказий ҳудуди ва унинг мустамлакаларидан иборат икки қисмга ажратилди. Бу геосиѐсий тузилманинг маркази Япониянинг асосий ҳудудида жойлашган, мустамлакалар бўлса Маньчжурия, Корея ва Формоза оролларидан иборат эди. Мазкур йўналиш тарафдорлари 1940 йилларда асос солинган Япония География Жамияти ва Тотал Урушлар Институтининг асосий ходимлари эдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мамлакатнинг етакчи олимлари – айни шу геосиѐсий мактабнинг вакиллари сиѐсатчилар ва давлат арбоблари билан биргаликда Япониянинг давлат стратегиясини ҳамда унинг Иккинчи Жаҳон урушида Германия томонида туриб иштирок этиши режаларини ишлаб чиққан ва белгилаб берган. Япония геосиѐсатида ўша даврда ҳукмрон бўлган иккита ғояни ажратиб кўрсатиш мумкин: улардан биринчиси – “паносиѐчилик”, иккинчиси – “япон евроосиѐчилиги”дир. Биринчи ғоя урушдан кейин “Жануби-Шарқий Осиѐ Япон Империяси”ни барпо этишни, иккинчиси бутун Евроосиѐ устидан Япония ҳукмронлигини таъминлашни кўзда тутган. Тилга олинган “паносиѐчилик” ғояси япон миллатчи- социалистларининг йўлбошчиси Икки Китанинг (1883-1936) 1923 йилда нашр этилган “Японияни қайта қуриш режаси” (Гитлернинг “Майн Кампф” – “Менинг курашим” китобининг ўзига хос японча варианти) китобида ўз ифодасини топди. Бу китобда Кита Японияни янгидан қуриш ва янада ривожлантириш геостратегик режасини асослаб берган. Уруш йилларида мазкур китоб “япон нацистлари”нинг Инжили бўлди 1 . Китанинг геосиѐсий режасига кўра, мамлакатда немисларникига ўхшаш миллатчи-социалистик режим ўрнатилгач, Япония Германия билан бирга дунѐни қайта бўлиб олиш учун кураш бошлаши даркор. Келажакдаги урушда Япониянинг миссияси “Жануби-Шарқий Осиѐ халқларини империализмдан озод этиш” ва жаҳонни янгидан “адолатли бўлиб олиш”да иштирок қилиб, “Евроосиѐ Япон империясини” бунѐд этишидан иборат бўлган. 1 Желтов В.В., Желтов М.В. Ўша асар, 188-бет. 90 Кита ўз геостратегик (ҳарбий) доктринасини яратар экан, генерал Танака Гиити ғояларидан ҳам илҳомланган. Бу генерал 1920 йилларда япон ҳукуматига раҳбарлик қилган эди. Бу даврда Япониянинг “ҳаѐтий макони”ни Осиѐ қитъасидаги ҳудудлар ҳисобига кенгайтириш зарурияти тўғрисида Гиитининг ғоялари мамлакат расмий ҳукмрон геостратегиясининг асосига айланди. Айни унинг ҳокимияти даврида, 1927 йилда Япония билан Германия ўртасида махфий “Танака меморандуми” имзоланган эди. Бу битимда АҚШнинг қитъадаги таъсирига Япония барҳам бериши, унинг мустамлакалари устидан назорат ўрнатиши ва бошқа яширин ҳарбий режалар дастури баѐн этилган эди. 1940 йилда Япониянинг янги сайланган Бош вазири Коноэ Фумимаро Буюк Жануби-Шарқий Осиѐ фаровонлиги соҳасини яратиш мақсадини эълон қилди. Бу ерда Япония гегеомон ролини ўйнаши керак эди. 1941 йилнинг декабрида япон армиясининг авиацияси АҚШнинг Ҳавай оролларидаги Перл-Ҳарбор ҳарбий- денгиз базасини бомбардимон қилди ва АҚШнинг Тинч океанидаги ҳарбий флотини яксон этди. 1942 йилда Японияда унинг тарихида ўта экстремист бош вазир ҳисобланадиган генерал Тодзѐ Хидеки ҳокимият тепасига келди ва ўзининг янги геосиѐсий концепциясини эълон қилди. Бу концепцияга мувофиқ, Япония Буюк Британия, АҚШ ва СССРнинг Жануби-Шарқий Осиѐдаги барча таъсир минтақаларига бостириб кириши ва уларни ўзига қўшиб олиши керак эди. 1942-1943 йилларда Хидеки жанубий денгизлар атрофида жойлашган мамлакатлар ва ҳудудларни, шунингдек Хитойнинг бир қисмини босиб олиб, бу улкан ҳудудда ўз режимини ўрнатди. Япониянинг иккинчи асосий геосиѐсий назарияси – Евроосиѐчилик концепцияси Японияда кўпроқ инглиз-америка Атлантик геосиѐсатининг альтернативасини барпо этишга мўлжалланган эди. Япон геосиѐсатчиси Коноэ Фумимаро (1891- 1945) бу геосиѐсий назариянинг асосчиси бўлди. Бу концепцияга кўра, Япония ички сиѐсатининг янги тузилмаси яратилиши, барча сиѐсий патиялар йўқ қилиниши, сиѐсий бошқарув “Ягона Император Уюшмаси” таркибида бирлаштирилиб амалга оширилиши керак эди. Бу тамойил аслида Гитлернинг “бир миллат – бир фюрер – бир партия” ғоясига асосланган ва национал- социалистик ҳукумат тузишни кўзда тутган. 91 Бундан ташқари, япон евроосиѐчилари “Буюк Жануби-Шарқий Осиѐ таъсир доираси” зонасини яратиб, бу ерда марказий бошқарув системасини ўрнатишга интилган эдилар. Бу концепция тарафдорлари, ниҳоят, Америка ва Буюк Британиянинг мавжуд ва келажакдаги жаҳоний ҳукмронлигига қарши денгиз ва қуруқликдаги мамлакатларнинг янги геостратегик блокини шакллантиришни назарда тутганлар. Коноэ уч марта Япония бош вазири бўлган ва шу давр мобайнида ўз геосиѐсий ғояларини амалга ошириш учун жиддий ҳаракат қилган. 1940 йилда Германия ва Италия билан “Учлар пакти”ни айни Коноэ имзолаган. Баъзи тадқиқотчиларнинг маълумотларига қараганда, уруш бошланишидан олдин Коноэ минтақада япон-америка икки томонлама муносабатларини ҳал қилиш, ўзаро зиддиятли ва ихтилофли масалаларни бартараф этишнинг турли йўлларини топиш мақсадида АҚШ президенти Ф.Рузвльт билан шахсан музокара ўтказиш учун бир неча бор ҳаракат қилган, бироқ бунга эриша олмаган ва бутунлай Германия томонига ўтиб кетган 1 . Шундай қилиб, Иккинчи Жаҳон уруши арафасида ва уруш вақтида Япония олиб борган геосиѐсий йўлни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу йўл немис классик геосиѐсатчиси Ҳаусҳофернинг “Берлин – Москва – Токио” геостратегик ўқи тўғрисидаги ғоялари таъсири остида шаклланган ва Узоқ Шарқ, Жануби-Шарқий Осиѐ ва Тинч океани минтақасида Япония ҳукмронлигини таъминлашга йўналтирилган. Япония бу урушдан нима истаѐтганини ва нима кутаѐтганини жуда аниқ белгилаб олган давлатлар жумласига киради ва бу унинг геосиѐсий концепциясида ўз аксини топди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling