Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
муносабатларнинг Версаль-Вашингтон системасига барҳам
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Потсдам даври: жаҳон системаси ва геосиѐсий қарама- қаршиликнинг икки қутбли моделига ўтиш
муносабатларнинг Версаль-Вашингтон системасига барҳам
берилди. Бу уруш бошланиши билан дипломатик йўл билан сақлаш мумкин бўлмагани учун бутун коллектив хавфсизлик системаси, Миллатлар Лигасининг фаолияти, шунингдек халқаро-ҳуқуқий 361 нормалар доирасида эришилган битимлар ва шартномалар ҳам ўз кучини йўқотди ва тўхтатилди. Уруш бошланди дегунча Германиянинг иттифоқчиси ҳисобланган Япония Хитойнинг каттагина қисмини ишғол этди ва Узоқ Шарқда СССРга қарши ҳарбий кураш бошлаб юборди. Шундай қилиб, 1922-1939 йилларда халқаро муносабатлар системасида етакчи давлатлар ўз манфаатларини кўзлаб юритган мунофиқона сиѐсат, уларнинг коллектив хавфсизлик талабларига, Версаль-Вашингтон системаси доирасида келишилган халқаро ҳуқуқ нормаларига ва биргаликда яшашнинг маданий қоидаларига иккиюзламачилик билан ѐндашуви Европа ва жаҳонда янги қонли ва фалокатли қарама-қаршиликка шароит яратди. Бир вақтлар Миллатлар Лигаси таркибида бирга фаолият юритган 44 давлат 1939 йилда янгидан урушга жалб қилинди ҳамда улар яратган халқаро муносабатлар системаси ва геосиѐсий таъсир доираси бузилди ва ўрнини Иккинчи Жаҳон урушига бўшатиб берди. Миллатлар Лигаси расман жаҳон урушининг сўнгига қадар мавжуд бўлса ҳам амалда унинг фаолиятига 1939 йилда нуқта қўйилди. Потсдам даври: жаҳон системаси ва геосиѐсий қарама- қаршиликнинг икки қутбли моделига ўтиш Иккинчи Жаҳон уруши бошлангандан кейин ўтган биринчи 20 ой ичида Германия қўшинлари Европанинг шимоли-ғарбий қисмидаги кичик мамлакатларни ишғол этди, Болқон, Польша, Чехословакия, Бельгия, Голландия, Дания, Норвегия, Болгария, Албания, Югославияни босиб олди, Венгрия, Руминия ва Финляндияни ўз таъсир доираси остига олди, Францияни таслим бўлишга мажбур қилди. Германия ҳарбий машинаси бу мамлакатларнинг барчасининг иқтисодий, ҳудудий ва инсон заҳираларини қўлга киритди. 1941 йилда Англия ва СССР ҳам Германия ҳужумини кутган эди. Гарчи Европадан узоқлиги, ўртада океан борлиги АҚШни Германиянинг бевосита таҳдидидан кафолатласа-да, у Гитлер тез эришган муваффақиятлардан анча хавотирланаѐтган эди. Гарчи Германия қўшинларининг 1941 йилда СССРга ҳужуми инглиз- америка сиѐсий доираларига бироз енгил нафас олиш имконини берган бўлса-да, хотиржамликка берилиш учун умуман ҳеч қандай асос йўқ эди. 362 Бутун тараққийпарвар инсоният, жаҳон халқлари гитлерчилик билан юзма-юз тўқнашгандан кейин бирлашдилар ва ХХ асрнинг бу даҳшатли вабосидан қутулиш учун курашга отландилар. Улар фашизм устидан ғалаба қилишга қатъий бел боғлаб, тез орада барча синфий ва мафкуравий ихтилофларни бир четга улоқтириб, немис- итальян-япон агрессиясига қарши биргаликда курашиш учун антифашист коалициясини туздилар. Гитлер ва унинг иттифоқчиларига қарши СССР, Англия ва АҚШ 1941-1942 йилларда тузган ҳарбий-сиѐсий иттифоққа уруш мобайнида яна 50 та катта ва кичик давлат қўшилди. Антифашист коалициянинг асосий вазифаси Европа ва жаҳонни немис босқинчилари ва унинг иттифоқчиларидан озод этишдан иборат бўлса-да, урушдан кейинги давлатлараро алоқалар ва муносабатлар, биргаликда яшашнинг маданий нормаларини тиклаш ва жаҳонда коллектив хавфсизлик системасини барпо этиш масалалари халқаро жамоатчилик муҳокама қиладиган асосий мавзуга айланди. Албатта, бу ерда ҳаммаси Германияга қарши курашнинг олдинги маррасида турган СССР, Англия ва АҚШнинг позициясига, улар орасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқ эди. Уч йирик давлатнинг жаҳон ва халқаро муносабатларнинг урушдан кейинги тақдири билан боғлиқ биринчи маслаҳатлашуви 1943 йилда ташқи ишлар вазирларининг Москва конференциясида бўлиб ўтди. Кейин бу масалалар давлат бошлиқларининг ўша йил 28 ноябрь – 1 декабрда Теҳронда ўтказилган конференциясида кенг муҳокама этилди. Бу конференцияларда урушда ғалаба қозониш, урушдан сўнгги йилларда Европа ва жаҳоннинг геосиѐсий масалалари, давлатлараро муносабатларнинг барча жиҳатлари борасида кенг фикр алмашувлари бўлиб ўтди. Бу конференцияларда Англия ва АҚШ Германияни мағлуб этилганидан сўнг Версаль-Вашингтон системасига қайтаришни, давлатларнинг урушгача бўлган чегаралари ва ҳудудларини тиклашни, етакчи давлатлар томонидан улар устидан назорат ўрнатишни, давлатлараро алоқаларнинг янги тамойилларини таклиф қилдилар. СССР, ўз навбатида, Европа халқларига ўз мустақил давлатларини тиклашлари учун зарур шароитлар яратишни, ўз давлат тузуми, бошқарув тамойилларини белгилашда ҳамда раҳбарлари ва раҳнамоларини сайлашда уларга мустақиллик беришни талаб қилди. 363 1942-1944 йилларда ҳар уччала давлат Европа ва жаҳонда келгуси геосиѐсий ва давлатлараро муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз, жумладан синфий-мафкуравий манфаатларига жавоб берадиган позицияларини намойиш қилдилар. СССР немис фашизмидан озод этилган ҳудудларда пролетар диктатурасини, социалистик ҳокимиятни шакллантиришга ва уларга ўз таъсирини ѐйишга интилди. Моҳият эътибори билан, бу уруш СССРга жаҳон инқилоби ғоясини амалга ошириш, социализмни ѐйиш ва ўзини яккаланишдан халос этиш учун қулай имконият яратиб берди. Уруш ниҳоясига етиб борган сари жаҳонда бўлғуси роллари ва таъсир доираларини тақсимлаб олиш учун СССР ва АҚШ ўртасидаги кураш кучая борди. Ҳар иккала давлат имкон борича кўпроқ мамлакатларни ўз томонига оғдириб, уларда ўзларига мақбул давлат режимини шакллантириш ва уларнинг келажакдаги сиѐсатига таъсир ўтказиш учун бор воситаларни ишга солди. Айтиш мумкинки, бутун Шарқий Европа СССР таъсири остида эди. СССР бу ҳудудларда содир бўлаѐтган миллий-озодлик ҳаракатларини ва вужудга келган режимларни назорат қиларди. АҚШ бўлса, Ғарбий Европага ўз таъсирини сақлаб қолган ҳолда, бу ерга СССРни киритмаслик учун имкони бўлган барча чораларни кўраѐтган эди. Бироқ, шунга қарамай, Иккинчи Жаҳон урушининг тугаши ва жаҳоннинг келгуси тақдирини аниқлаш зарурияти АҚШ, СССР ва Англияни 1945 йил февралда Ялтада, ўша йилнинг июль-августида Потсдамда йиғилишга мажбур қилди. Иккинчи Жаҳон урушининг тугаши фақат Европада ва Америкадагина эмас, балки бутун жаҳонда хавфсизлик ва халқаро муносабатларнинг янги геосиѐсий системасини барпо этишни тақозо қилди. Шундай қилиб, гарчи Япония билан уруш ниҳоясига етмаган бўлса-да, СССР, Англия ва АҚШ янги жаҳон тартиботи ва давлатлараро геосиѐсий муносабатлар системасини барпо этиш масаласини муҳокама этишга киришдилар. Гарчи халқаро муносабатларнинг янги системаси Вестфаль ва Версаль-Вашингтон моделларининг баъзи тамойилларини сақлаб қолган бўлса-да, жаҳон сиѐсатига икки қутбли (СССР ва АҚШнинг бошқа давлатлардан устунлигига асосланган ва уларнинг улкан давлат статусини тасдиқлайдиган) системани келтирди. 364 Бу системанинг барпо этилиши Иккинчи Жаҳон урушига тортилган бошқа давлатларни икки лагердан бирини танлашга мажбур қилди. Бир гуруҳ давлатлар ҳали уруш давомидаѐқ социалистик тараққиѐт йўлини танлаб, СССР атрофида бирлаша бошлади, бошқалари бўлса, СССР таҳдиди ва социалистик инқилоб эҳтимолидан чўчиб, капиталистик тараққиѐт йўлининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи – АҚШ атрофида бирлашди. Ҳар иккала лагерь – СССР ва АҚШ раҳнамолари ҳали Иккинчи Жаҳон уруши давомидаѐқ жаҳоннинг келгуси сиѐсий харитасини аниқлаш, ўз геостратегик хавфсизлигини таъминлаш, ўз раҳбарлиги остидаги ҳарбий-сиѐсий блокларни кенгайтириш ташвишига тушган эдилар. Шунинг учун ҳам блокларни расман ташкил этиш, келажакдаги қарама-қаршилик ва “совуқ уруш”нинг чизгиларини, мафкуравий, ҳарбий-сиѐсий курашнинг йўналишлари ва соҳаларини баѐн этиш ўзини кўп куттирмади. Урушдан кейин Европада пайдо бўлган янги куч марказлари жаҳондаги кучлар нисбатини тамомила ўзгартирди ва таъсир ҳудудларини аниқлаб берди. СССР урушдан ҳарбий-стратегик ва геосиѐсий имконларига кўра олдинги даврга нисбатан янада мутаҳкамланиб чиқди. Моҳият эътибори билан, Потсдам конференцияси жаҳоннинг империялараро кўп қутбли куч мувозанатига асосланган олдинги геосиѐсий тузилмасини улкан давлатларнинг икки қутбли қарама- қаршилигидан иборат янги системага алмаштирди. Икки улкан давлат атрофида блоклашган мамлакатларнинг синфий-мафкуравий ва ҳарбий қарама-қаршилиги, ҳар иккала улкан давлатнинг фақат Европада ҳукмронликка эришишга интилиш билан чекланиб қолмай, Европадан ташқарида, Осиѐ, Африка ва Латин Америкасида ҳам фаолият олиб боришга ҳаракат қилиши бу қутблашишнинг асосий характерли хусусияти эди. Гарчи мамлакатларнинг лагерларга бўлиниши уруш вақтлари бошланган бўлса-да, уларнинг узил-кесил тузилмаланиши ва ташкилотланиши ўн йилга яқин давом этди. Уруш тугашига бир неча кун қолганда 50 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Американинг Сан-Франциско шаҳрида тўпланиб, давлатлар ва халқларнинг урушдан кейинги коллектив хавфсизлиги, давлатлараро зиддиятлар ва ҳамкорлик, урушдан кейинги чегаралар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни атрофлича муҳокама қилишга киришдилар. Қизғин музокара ва баҳслардан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling