494
Европада СССР тарқалганидан кейин Москва дунѐ шаҳри
ҳисобланади.
Стратегик
маҳсулот – Миллий хавфсизликка зарар
етказилишининг олдини олиш мақсадида
экспорт этишда
чекланадиган, назорат қилинадиган ѐки тақиқланадиган энергетика
ва озиқ-овқат хом ашѐси, ускуналар, технологиялар, ноу-хаулар ва
шу сингари маҳсулотлар.
Стратегик ҳамкорлик – Тегишли давлатлар ва халқлар
манфаатлари ва узоқ муддатли мақсадларининг умумийлиги ѐки
яқинлиги. Англаб олинган ўзаро боғлиқликни, бир-бирини яхши
билиш ва ҳурмат қилишни, тенглик ва ўзаро ѐрдамни
назарда
тутади. Давлатлар ўртасидаги устувор сиѐсий ва иқтисодий
ҳамкорлик тўрисидаги халқаро битимлар.
Стратегия – Давлатнинг узоқ муддатли мақсадларга эришишга
йўналтирилган кенг миқѐсли қарорлари системаси ва объекти.
Халқаро муносабатларда стратегик ҳамкорлик тушунчаси ҳам кўп
ишлатилади.
Субсидиарлик тамойили – Ижтимоий
муносабатларда шахс
ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳар қандай бирликнинг ҳуқуқлари
ва манфаатларидан устун туриши тамойили.
Суверен давлат (миллат-давлат) – Жаҳон сиѐсати ва халқаро
муносабатларнинг асосий субъекти. Давлат жамиятни сиѐсий
ташкил этишнинг асосидир. Бошқарув шаклига кўра – монархия ва
республика, тузилма шаклига кўра – федератив ва унитар давлатлар
бўлади.
Суверенитет
– ички ва ташқи ишларда давлатнинг
мустақиллиги.
Супер (улкан)этнос – Л.Н.Гумилевнинг фикрича, ички
маънавий қардошлик, психологик жиҳатдан жуда ўхшашлиги ва
ўзаро рағбат (комплиментарлик) ришталари билан ўзаро боғланган
(жипслашган) халқлар. Суперэтнос 1200-1500 йил умр кўради.
Тактика – Давлатлар жаҳон сиѐсатини юргизиш ѐки жаҳонда
алоҳида ўрин эгаллаш учун турли-туман
стратегия ва тактика
ишлатади. Геосиѐсий адабиѐтда тактика – давлатнинг стратегик
вазифаларини (доктриналарини) таъминлашга қаратилган сиѐсий
технологиядир.
Do'stlaringiz bilan baham: