Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Биринчидан. Тамаддунлар ва тамаддун марказлари
узоқ давр мобайнида муайян маконда пайдо бўлган ва ривожланган.Аксарияти илк ўлароқ муайян маконда вужудга келган бундай тамаддунлар ва уларни яратган “маданий халқлар” кейинчалик атрофидаги “ғайри маданий” халқлар яшайдиган ерларни ишғол қилиб, ўзининг “ҳаѐт макони”га қўшиб олган ва ўз ҳудудини янада кенгайтирган. (Бошқа ўлкаларни босиб олиш эвазига буюк империялар бунѐд қилган хитойлар, араблар, мўғуллар, усмонийлар тажрибаси бу даъвонинг тўғрилигини кўрсатади). Иккинчидан. Иқтисоднинг экстенсив ривожи (асосан хом ашѐ, бойликлар ва ўзга ерларни қўлга киритиш йўли билан эришилган тараққиѐт) даврида маконларнинг қўлга киритилиши геосиѐсий фаолиятда ҳал қилувчи омил сифатида кун тартибига қўйилган эди. Шу боисдан буюк давлат ва маданият эгаси бўлган мамлакатларнинг сиѐсати мутлоқ тарзда империалистик характер 1 Мухаев Р.Т. Геополитика.М., 2007, с.103. 14 касб этарди ва бу мамлакатлар ҳамиша атрофидаги ерларни назорат остига олиш эвазига кенгайиб борарди. Учинчидан. Илк тамаддунларнинг барчаси дарѐларнинг бўйида пайдо бўлган. Бу башариятнинг оддий ҳаѐтий фаолияти ўртага чиқарган бир ҳақиқат ва қонуний натижа эди. Табиий омилларнинг инсон ҳаѐтидаги роли бағоят катта ва долзарб бўлган. Бундан ташқари жамият эволюциясида табиий шарт-шароитнинг ролини тушунишга олиб келган бошқа омиллар ҳам бўлган 1 . Муаллифнинг фикрича, м.о. 1 минг йилликда сайѐрамизда иккита муҳим ҳодиса рўй берган. Уларнинг бири Ер куррасининг иқлими қўққисидан совиб кетиши натижасида “ҳаѐт макони”нинг анча ўзгариши, иккинчиси – инсонлар онгидаги инқилобий тўнтариш билан боғлиқ бўлган. Бу инқилобий ўзгаришлар кишиларнинг ўша вақтгача мавжуд бўлган тараққиѐтга – Миср, Бобил, Юнонистон ва бошқа қадимги тамаддунларга ҳайратомуз мистик қизиқиши ўз ўрнини янги, реалистик табиий ва ривожланувчи дунѐқарашга бўшатиб бериши учун шароит яратди. Немис файласуфи, тарихчи ва руҳшунос Карл Ясперс (1883- 1969) Европада биринчилардан бўлиб ўша даврда бутун дунѐда (Ҳиндистон, Хитой, Европа, Яқин Шарқда) инсон ўз тасаввурида ўзининг бир бутунлигини англаш, ўз имкониятлари ва атроф муҳитга таъсир ўтказиш кучини ҳис қилгани тўғрисидаги хулосага келди. Олим бу даврни “меҳвар даври” деб атаб, инсонлар оламни олдинги мифологик тушунишдан, оламга мифологик, руҳий ва диний таъсир ўтказиш тўғрисидаги тасаввурлардан қутулиб, реалистик фикрлашга ва атрофдаги оламга ўз шахсияти, кучи билан таъсир ўтказа бошладилар, деб ѐзган эди. Унинг айтишича, сўзнинг том маъносида, бу инсоният тафаккури тарихида инқилобий тўнтариш бўлди. Жамиятларда содир бўлган кейинги ҳодисалар бўлса, инсон шахсияти ва тушунчаси, ўзгарувчан вақт ва макон қадриятлари билан баҳолана бошлади. Реал ақл-идрокка эга бўлган инсонлар ўз-ўзига биқиниб олиб, фантастик ва самовий кучларга умид боғлашдан воз кечдилар, энди улар ўз янги чексиз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда реал ҳаракат қилишга ўтдилар. Ясперс милодгача бўлган даврда яшаган барча халқларни иккита – “тарихий” ва “ғайритарихий” гуруҳга ажратади. У хитойлар, ҳиндлар, юнонлар, яҳудийларни тарихий ѐки “меҳвар” 1 Мухаев Р.Т. Геополитика, с.71-72. 15 халқлар, қолган барча халқларни ғайритарихий халқлар сирасига киритади. У, ўз навбатида, тарихий халқларни юнонлар ва хитойлар сиймосида ғарб ва шарқ халқларига бўлиб, шарқ-ғарб тамаддунларини улар шакллантирган, интеллектуал инқилоб айни шу халқларда ва уларнинг ҳудудида рўй берган, кейин бошқа ҳудудларга ѐйилган, деб даъво қилади. Олимнинг фикрича, агар қадимги одамларда геосиѐсий тушунчалар, атрофдаги олам, дунѐнинг тузилиши, давлатларнинг жойлашиши ва ҳ.к. масалалар тўғрисидаги билим идеалистик анъаналарга ва мистик фикрларга, идеал олам тўғрисидаги орзу-истакларга асосланган бўлса, милоднинг биринчи асридан эътиборан айни реалистик тафаккур тарзи ҳукмрон мавқега кўтарилган. Бу даврда макон, давлат ва ҳокимият алоқалари, географик муҳит ва сиѐсий тараққиѐт орсидаги боғлиқлик ва бошқа геосиѐсий жараѐнлар ўртасидаги алоқалар таддрижий равишда инсонлар томонидан англана ва ҳаѐтга жорий этила бошлайди. Реалистик тафаккур тарзи энди кишиларга атрофидаги олам ва кундалик жараѐнлар устида амалий фаолият олиб боришга имкон яратади. Кишилар давлатларнинг кучи билан у жойлашган замин ўртасида алоқадорлик ва боғлиқлик қидира бошладилар, бунга мувофиқ равишда географик муҳитнинг сиѐсий фаолиятга, сиѐсий ҳиссиѐтларга, урф-одат, анъаналарга, хатти-ҳаракат қонун-қоидаларига ва ижтимоий тузилишга таъсирини ўрганиш эҳтиѐжи майдонга келди. Буларнинг ўрганилиши эса, ўз навбатида, инсонларни ижтимоий-маданий ва сиѐсий ўхшаш инсон жамиятлари яратишга ва уларни бошқаришга руҳлантирди. Шунга мувофиқ тарзда, жамиятлар, давлатларнинг атроф муҳит, қўшни давлатлар билан муносабатларга киришиши ва бундай муносабатлар ўрнатиши уларни бошқа геосиѐсий ва геостратегик қадамларни ташлашга мажбур қилди. Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, қадимги дунѐнинг дастлабки босқичларида гарчи геосиѐсий тафаккур асосан диний- мифологик ғояларга асосланган ва тегишли фаолият олиб борилган бўлса-да, тарихнинг муайян босқичида, турли омилларнинг таъсири остида кишиларда реалистик тафаккур ва шунга мувофиқ реалистик назариялар пайдо бўлган. Геосиѐсат фанининг ривожланиш тарихини ҳам айни шу даврга оид деб билишади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling