Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Носир ибн
1.2. Араб дунѐсининг қадимги
геосиѐсий концепциялари Геосиѐсий адабиѐтларида Евроосиѐ қитъасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ҳамда Европа, Марказий ва Жанубий Осиѐ, Шимолий Африка ўртасида оралиқ мавқени эгаллаган ва тахминан 3 млн. кв.км.ни қамраб олган Арабистон ярим ороли қадимги араб дунѐсининг геосиѐсий макони сифатида тақдим этилади. Араб дунѐсининг ерлари шимоли-ғарбда Ўртаер денгизи, жануби-ғарбда Қизил денгиз, жануби-шарқда Араб денгизи, шимоли-шарқда Форс кўрфази соҳилларига туташиб кетади. Бу ҳудудларнинг табиий шароити қуруқ ва иссиқ бўлиб, ҳудуднинг кўп қисми саҳродан иборат. М.о. I асрдаѐқ Арабистон ярим оролининг жанубида ривожланган суғориш тизимига асосланган деҳқончилик маданияти юзага келган. Ярим оролнинг бошқа қисмларида чорвадорлик билан шуғулланадиган кўчманчи бадавийлар яшаган. Дарѐ ва денгиз соҳилларида истиқомат қилган ўтроқ араблар кўпроқ ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билар шуғулланганлар. Милоддан кейинги VII аср бошларида Арабистон дунѐсидаги геосиѐсий муносабатларни бу ҳудудлар ва савдо йўлларидан келадиган даромад устида Византия, Эрон ва Эфиопия ўртасида 21 борган кураш белгилаб берган. Ўша даврда бу ҳудудларда яккахудолик – яҳудо ва христиан динлари аллақачон ривож топган, лекин ҳали ислом дини майдонга чиқмаган эди. 570-632 йилларда янги дин – исломни қарор топтириш борасида Муҳаммад пайғамбар томонидан бошлаб берилган ҳаракат араб дунѐсини бирлаштиришга олиб келди ва бу минтақанинг кейинги геосиѐсий тузилмасида катта роль ўйнади. Аҳолининг оммавий равишда ислом динини қабул қилиши геосиѐсий маънода этник ва диний жиҳатдан бирлашган арабларнинг ягона давлат – Халифликни барпо этишларига сабаб бўлди. Майдонга келган вақтидан бошлаб Халифалик мазкур ҳудудда янги геосиѐсий реалликка айланиб, ўз таъсири ва ислом динини фақат Арабистон ярим оролигагина эмас, балки Осиѐ, Африка ва Европанинг кенг ҳудудига ѐйишга интилди. Муҳаммад пайғамбар бу даврда минтақанинг барча геосиѐсий субъектлари ва акторларига: Византия императори Ираклийга, Эрон шоҳи Хусрав II, Ҳабашистон негусига, Византиянинг араб вассали Ҳасанидга, Миср намояндаси Георгийга, провослав динига эътиқод этувчи Уммон, Яман, Баҳрайн ҳукмдорларига, монофизитлар, оташпарастлар ва бошқа тоифаларга машҳур диний мурожаатини йўллаб, уларни исломга киришга чақирди. Шу даврдан бошлаб ислом фақат Арабистон ярим оролигина эмас, балки бутун дунѐга ѐйилиб, дунѐ динига айланади. Муҳаммад пайғамбар 632 йилда тўсатдан вафот этса-да, Халифаликнинг ҳарбий-диний экспанцияси тўхтаб қолгани йўқ. Халифаликнинг кейинги ҳукмдорлари ишғол этган ва ислом динини жорий этган барча ўлкаларда узоқ муддатга ўрнашиб олиб, араб маданияти ва тилини ѐйдилар. Мазкур вақтдан бошлаб башарият тарихида Ислом геосиѐсий концепцияси пайдо бўлди. Бу эса инсониятнинг кейинги геосиѐсий тузилиши ва ривожига жиддий таъсир ўтказди. Халифаликнинг ислом динини ѐйиш ва ривожлантириш концепциясига кўра, дунѐ уч қисмга бўлинар эди: Биринчи – марказий деб номланган қисм исломни қабул қилган мамлакатлардан иборат бўлиб, улар Халифаликнинг мусулмон ҳукмдорлари томонидан идора қилинарди. Ислом динининг барча бошқарув марказлари ва Халифалик режими тузилмалари (жойлардаги ноибларни истисно этганда) айни шу ерда жойлашган эди. 22 Иккинчи қисмга келишув йўли билан Халифаликка тобе бўлган мамлакатлар кирган. Бу мамлакатларнинг номусулмон аҳолиси ислом ҳимояси остида бўлган ва бунинг учун Халифаликка махсус ҳақ (жизя) тўлаган. Бугунги тил билан айтадиган бўлсак, бу ҳудудлар Халифаликнинг ярим мустамлакаси бўлган. Учинчи қисм уруш соҳаси деб ҳисобланган. Бу мамлакатлар ва халқлар исломни қабул қилмаган, Халифаликка шартнома асосида тобе ҳам бўлмаган, бинобарин, у билан уруш ҳолатида бўлган. Халифалик уларни ярим мустамлакага айлантириш учун доимий равишда кураш олиб борган. Кўриняптики, мазкур даврда Халифалик исломни ѐйиш воситасида, сўзнинг том маъносида, дунѐ сиѐсатини юритган. Бу сиѐсатнинг мақсади “муқаддас дини ва китоби бўлмаган” барча халқларни исломга киритишдан, “дини ва китоби” бўлганларни бўлса, Халифаликнинг назорати остига олишдан иборат бўлган. Бу геосиѐсат Халифалик деб аталган давлат тузилмаси орқали амалга оширилган. Халифалик араб миллатини, ислом динини ва мусулмонларнинг диний маркази бўлган Маккани бу дунѐнинг марказига қўйган. Халифалик бу шаҳарни бўлғуси ислом дунѐсининггина эмас, балки айни чоғда бутун жаҳон империясининг пойтахти деб биларди. Халифаликнинг геосиѐсий ғоялари ўша давр мусулмон мутафаккирларининг асарларида ифодалаб берилган. Улар орасида Форобий ва Ибн Халдуннинг алоҳида ўрни бор. Атоқли қомусий олим, сиѐсий мутафаккир Абу Носир ибн Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling