Амалий-аудиториявий иш
Биринчи машқ: Берилган мавзуда портрет композицияси ишлаш. Вазифа; талабани энг аввало постановка қўйишга ўргатиш; иккинчидан, композицион портрет ечимини топишга ҳаракат қилиш, учинчидан, бўлғуси композицияга материал яратиш: Портрет композицияси ярим гавдали, қўлни ҳаракатларини тасвирловчи этиб жойлаштирилиши мумкин.
Иккинчи машқ: Тасвир бўйича портрет композицияси ишлаш. Бунда образли холат, типиклик, ҳаракатли қиёфа, кийиниши, каби ташқи белгиларга эътибор қаратиш билан, композицион портретнинг ички ҳиссиётларини ифодалаб беришга ҳаракат қилинади.
Учинчи машқ: Аввалги шуғулланган машқларнинг мантиқан давоми бўлиб, бунда, талабанинг эркин мотив танлашига имкон берилгани холда, якдил композицион ечим топилади. Тахминан қуйидаги мавзуда портретлар яратилиши мумкин: «Дўстим портрети», «Она ўйлари» «Замондошим портрети» ва шунингдек, тарихий ва таниқли кишилар портрети.
Уй вазифалари
Биринчи топшириқ: Қуйидаги мавзуларда портрет композицияси ишлаш: «Ўқитувчи», «Спортчи», «Зиёли», «Ишчи» «Тарихий ёки таниқли инсон образи».
Якуний рангли эскиз бажарилади. Материал: картон, холст, мойбўёқ, гуашь, темпера.
Иккинчи топшириқ: Автопортрет ишлаш; Бунда ўз-ўзини кузатиш кўзгу ёрдамида, фоторасмлар, яқинларниг фикрлари асосида, асосан ўзига-ўзи баҳо бериш, ўзини ўзи тасаввур қилиш асосида ишланади. Ёрдамчи фон, детал, тасвирий услуби танлаш ихтиёрий. Кўпроқ вертикал формат тавсия этилади. Аввал кичик ўлчамда рангли эскиз ечими бажариб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Учинчи топшириқ: Ҳаётий кузатишлар асосида «Мен севган қаҳрамон портрети» мавзусида ишланади. Бунда тарихий кишилар, мутафаккирлар, асар қаҳрамонлари, мифологик образлар, яқин таниш-билишлар портретларини образли ҳолда эскизи ишланади. Изланишлардан сўнг якдил композиция эскизи ишланади. Ўлчам, материал ихтирий танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |