Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet28/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

БИР ФИГУРАЛИ КОМПОЗИЦИЯ


Портретларда конкрет бир одамни барча характерининг индивидуал хусусиятлари ташқи кўриниши, қоматининг тузилиши, мимикаси элементларида акс этади ва унинг қиёфасида маълум категорияларга таалуқлилиги, унинг касби ёки жамиятнинг у ёки бу тоифасига мансублиги аниқланади.


Бунга И.Е.Репиннинг «Руҳоний» асари яққол мисол бўла олади. Портрет ниҳоятда ўхшашлик билан ишланган ва унинг юзи, қўли ва унинг хукмрон ҳолати рассомнинг умумлашма образ яратишига олиб келган. Портретнинг индивидаул белгиларидан социал тип яратилган.
Демакки, портретларда шундай вазиятлар бўладики, сюжетли деталларнинг кучайиши унинг жанрли ёки тарихий «ҳикоя» томонга ўтиб боришига, портрет ўз специфик хусусиятларини йўқотиб, охири портрет-моделлар ишнинг ҳукмига кўра, жанрли ёки тарихий соҳанинг қаҳрамонига айланишига олиб келади. Худди шунга ўхшаб, гуруҳ портретларда эса баъзан жанр чегаралари бузилиб кетади. Масалан, замонавий санъатда жанрлар қўшилиб кетиб, ўзаро бир-бирини бойитганини ҳам учратиб қоламиз.
Портрет билан бир фигурали композиция ўртасида жанр рамкасини йўқолиб кетиши, яъни унинг портретдан фарқи ёрқин ифодавий анъаналар билан боғланган ифодавийликда кўринади. Масалан, Н.М.Крамскойнинг «Қайғу», А.А.Дейнеканинг «Тракторчи» Р.Аҳмедовнинг «Она ўйлари», «Чўпон», Ғ.Абдураҳмоновнинг «Хокимият эгаси», П.Беньковнинг «Дуторчи қиз», Н.Кашинанинг «Чилдирмачи» асарларини олиш мумкин (62-расм).
XVI аср немис портретчи рассоми Кичик Ганс Гольбейн асарларида жуда синчковлик билан қимматбаҳо тошлар, нақшлар, кашталарни бемалол чизади. Бу омиллар композицион яхлитликка ҳалақит қилмайди. Юз кучли ёруғлик кучи билан чизилган, шу боисдан жуда аниқлик билан ишланган деталлар асосий образни янада улуғвор даражада кўрсатишга хизмат қилган.
Асарда деталлар сонини индивидуал, алоҳида талаб билан ечиб берилади, лекин шундай қонуниятлар ҳам борки, рассомни муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин, бунда айрим ифодалашга ҳаракат қилинган характерли ва типик белгилар эҳтимол кам ифодали бўлиши мумкин. Улар катта шакл ва деталлар контрасти иштироки билан, образни аниқ идрок этишга ҳалақит қилиб ортиқча детализация таассуротини бериб қолади.
Рассом Р.Аҳмедовнинг «Она ўйлари» асарида 1956 йили Бурчмулла қишлоғида икки ўғли урушдан қайтмаган, меҳнатда қадди букилмаган мардона кекса аёл тасвирланади. Онанинг кўпинча қарияларга хос ўйчан, ҳаёлга чўмиб ўтириши, онадан эрта етим қолган рассомни тўлқинлантириб юборади. «Она ўйлари» картинасида фигура бироз олдинга чиққан. Ёнғоқ дарахти ёнида ёстиққа суяниб тиззасига қўл панжаларини саранжом қўйиб, ҳаёлга чўмган аёл қиёфаси, композиция жиҳатидан жуда муваффақиятли топилган классик мавқега эга. Аёл юзидаги чуқур руҳий холат, унинг ғамгин юзидаги катта ёруғ кўзларида, меҳнатда тобланган юз чеҳрасида ўз ифодасини топган. Гавда «силуэт»и аниқ, енгил ранглардаги манзара фонида, кўк, бинафша, пушти, яшил, сариқ рангларда маҳорат билан тасвирланган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling