Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet31/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Назорат саволлари

  1. Мавзули рангтасвир тасвирий санъатнинг қайси жанрлари билан боғланади?

  2. «Қизиқарли мавзу» деганда нималар тушинилади?

  3. Композицияда воқеа мазмунини нималар белгилайди?

  4. Эскиз нима? Унда нималар тасвир этилади?

  5. Картина учун этюд бажариш деганда нималар назарда тутилади?

  6. Машҳур картиналарни яратилиши ҳақида сўзлаб беринг.

Амалий-аудиториявий иш


Биринчи машқ: «Ҳосилни йиғиб-териб олиш» мавзусида композиция ишлаш. Энг аввало, мазмунга кирувчи воқеа ва унда иштирок этувчиларни танлаб олинади, тонал ечимларда изланишлар олиб борилади. Улар орасида, шубҳасиз бирортаси ўзида берилган мавзуни маълум даражада ёритган бўлиб чиқади ёки маълум пластик, динамик ёки ифодай ютуқлар кўзга кўринган бўлади. Мақсадга мувофиқ деб топилган изланиш давом эттирилади. Ўлчам 4Ғ1 нисбатда қағоз ўлчамида бажарилади. Материали гуаш, тушь, акварель.
Иккинчи машқ: «Қурилишда» номли воқеабанд композиция ишлаш. Қурилиш билан боғлуқ бўлган ҳаётий воқеалардан бири танланади. Бунда, албатта воқеанинг мазмунан боғланишда бўлиши, композицион мазмун маркази, ритм, мувозанат, симметрия ва асиметрия ва бошқа асосий ва ёрдамчи деталлардан унумли фойдаланиш назарда тутилади (шу ўринда К.Беҳзоднинг «Эски мачит қурилиши» миниатюрасини ёдга олиш ўринлидир). Бу машқда ҳам албатта изланишлар билан мақсадга борилади.
Учинчи машқ: «Ёшлик», мавзусида воқеабанд композиция ишлаш. Бунда замонавий ишлар, харакатли ва типик холат образли акс эттириш мақсад қилиб қўйилади. Ёшларнинг меҳнати, ижодкорлиги, бахс ва мунозарали ҳаёт тарзи, романтикага берилган онлар, яратувчанлик, спортдаги ютуқлар ва ёшлик гашти, халқ ҳашарлари, байрамлардаги ёшларни итштирокининг энг характерли пластик ечимларини топиш мақсад қилиб қўйилади.


Уй вазифалари

Уйга берилган топшириклар юқоридаги берилган мавзуларда бўлиб амалий-аудиториявий ишлар давом эттирилади, уни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилинади. Шу мақсадда етук рассомлик асарларидан ижодий фойдаланилади.


Талабаларнинг композицияларида учрайдиган асосий камчиликлар: - ечимдаги такрор ва бир хиллик, тақлид ва бошқа композиция усулларини қайтариш, характерли типажларни танлашдаги камчилик, фигураларнинг позаси ва ҳаракатларидаги мужмалликлар кабилардан иборат эканлигини доимо назарда тутиш зарур.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling