Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я
Download 0.87 Mb.
|
kompozitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Н а з о р а т с а в о л л а р и
ПЛАКАТ САНЪАТИТасвирий санъатнинг оммавий ва оммабоп бу тури ҳаммага танишдир. У билан ҳар қадамда ҳар куни учрашамиз. Масалан, шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, завод цехларида, ўқув даргоҳларида, мактабларда ва қурилишларда сергакликка, интизомга ва ҳушёрликка, гўзалликка, маънавият ва маърифатга чорловчи сурат-ёзувларга кўзимиз тушади. Бу плакатдир. Плакат - франсузча «плакар» - «эълон», «афиша» деган маънони билдиради. Плакат томошабинга тезда таъсир этувчи бир неча ранглар иштирокида яратиладиган график тасвирдир, у аниқ, лўнда, мақсадли бўлиб сўз билан изоҳланади, тасвир билан кўрсатилади. Плакат мавзусининг ўткирлиги, долзарблиги ва ранглар ёрқинлиги билан ажралиб туради. Ҳар қандай кўзга ташланарли воқеа ҳеч қачон плакатчи-рассомнинг назаридан четда қолмайди ва шу боис ҳам плакатнинг мавзуси, шубҳасиз турли-туманлиги билан ажралиб туради: Улар, асосан оммабоп-сиёсий мазмундаги, тарғибот, чақириқ характеридаги, ўқув-услубий плакатлар ёки информацион-рекламали плакатлар типида бўлиши мумкин. Плакат бадиий тилининг спецификаси, уни катта масофадан идрок этилиши, эътиборни тортиши, тасвирда ғоявий мақсадни тезгина, кўзга ташланиши билан характерланади. Шу мақсадда, рассом тасвирий метафоралар, кўп масштабли тасвирлар, умумлашма образлар, сатирик тимсоллар (халқаро ва маиший мавзудаги плакатларда)дан кенг ва унумли фойдаланади. Бунда шрифт характери ва матннинг мослашуви, ёрқин ранг ечими катта рол ўйнайди. Плакат графиканинг асосий тури сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмидан фаолият кўрсатиб келади. Ундан аввал плакатни йирик ўлчамдаги агитацион гравюралар (масалан, Германиядаги деҳқонлар уруши даврида «учувчи варақалар»), сиёсий афишалар (масалан, Францияда XVIII асрда) деб аташган. XIX аср ўрталарида капиталистик мамлакатлар ҳаётидаги ва халқаро-сиёсий, иқтисодий қарама-қаршиликни кучайиши билан боғлиқ равишда плакатнинг юзага келиши (аввал бошида рекламали, сўнг сиёсий) юз берди. Турли даврларда плакат соҳасида А.Телуз - Лотрек, Т.Стейнлен, П.Пикассо (Франция), Ю.Вальткори ва К.Кольвец (Германия), Л.Мендес (Мексика), В.А.Серов ва К.А.Сомов (Россия) каби машҳур рассомлар ишладилар. Плакат соҳасида Д.С.Моррнинг «Кўнгилли бўлиб ёзилдинг-ми?», (1920), «Ёрдам бер!» (1921), Н.М.Тоидзенинг «Она-Ватан чақиради!» (1941), Кукриниксларнинг «Душмандан шафқатсиз ўч оламиз!» (1942), В.Венидиктовнинг «Берлингача борамиз!» (1945) каби плакатлари ўз мавзусига мос, бетакрор бадиий талқини билан шу санъатнинг энг сара асарлари ҳисобланади (66-расм). Ўзбекистонда эса Рождественский, Н.Кашина, Уста Мўъмин, Л.Абдуллаев, В.Кайдалов, Венидиктов, С.Мальт, М.Рейх каби рассомлар плакат жанрида ижод қилдилар. Кейинчалик 1960-1980 йилларда эса халқ хўжалигини ривожлантириш, экология, Орол муаммоси, ҳосил йиғим терими мавзуларида плакатлар ишланди. Рассомлар Е.Евенко, А.Балканов, Ф.Кагаров, Н.Тен, Ҳ.Ҳасанов, А,Зияев, М.Думкин, Р.Халилов кабилар плакат санъатини ривожига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳам плакатларнинг бутунлай янги ғоядаги асарларини яратилишига шароитлар яратди. Масалан «Ўзбекистон мустақиллиги, «Наврўз» байрамлари, маънавият ва маърифат мавзулари плакатчи рассомларнинг асосий эътиборида бўлди. Кейинги йилларда ташкил этилган «Тасвирий ойина» Республика ижодий уюшмаси томонидан тайёрланган кўплаб фотосуратли сиёсий, реклама ва тижорат мавзуларида замонавий рангли плакатлар ҳаётимизда кенг қўлланилмоқда. Н а з о р а т с а в о л л а р и«Плакат» қандай маънони билдиради ва у қаерда ишлатилади? Плакат бадиий тилининг спецификаси нималардан иборат? Плакат қачондан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда? Энг машҳур плакат асарларига мисоллар келтиринг. Ўзбекистонда кимлар плакат жанрининг ривожига ҳисса қўшган? Ўзбекистон мустақиллиги шароитида плакат санъатининг ўзига ҳос пластик мотивларини изоҳлаб беринг. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling